Эрон : АҚШ ва Ғарбнинг сионистик режимни қўллаб-қувватлаши инсон ҳуқуқларини бузулишининг энг катта намунасидир
(last modified Wed, 26 Oct 2022 09:57:58 GMT )
октябр 26, 2022 14:57 Asia/Tashkent
  • Эрон: АҚШ ва Ғарбнинг сионистик режимни қўллаб-қувватлаши инсон ҳуқуқларини бузулишининг энг катта намунасидир
    Эрон: АҚШ ва Ғарбнинг сионистик режимни қўллаб-қувватлаши инсон ҳуқуқларини бузулишининг энг катта намунасидир

Эрон ТИВ матбуот котиби сионистик босқинчиларнинг Ғарбий қирғоқидаги Ноблус шаҳрига ҳужумини қоралаб, АҚШ ва Ғарб давлатларини босқинчи сиоинстик режимни сўзсиз қўллаб-қувватлашини инсон ҳуқуқларини бузилишининг энг ёрқин мисоли деб айтди.

Ноблусда қаршилик кучлари билан тўқнашувда сионистик режим жангарилари 6 фаластинликни ўққа тутиб шаҳид қилди ва 22 нафарини жароҳатлантиришди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоинй Чофий кеча Ғарбий соҳилда сионистик режим жиноятлари ва террорчилик ҳаракатларининг давом этиши жумладан Ноблусни қамал қилиш ва бу ҳудудга ҳужум қилишни қоралаб, Халқаро ҳамжамиятнинг Фаластинда сионистик режими жиноятларини  қоралаш ва тўхтатишга ҳаракат қилишини талаб қилди.

Канъоний сўзларининг бошқа қисмида,  халқнинг айниқса Қуддус, Женин ва Ноблусдаги фаластинлик ёшларнинг шижоат билан қарши туришини олқишлаб,  дунё давлатлари ва халқларини Фаластин халқининг бу ернинг босиб олиниши тугагунига қадар олиб бораётган озодлик курашини қўллаб- қувватлашга чақирди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби  АҚШ ва баъзи Ғарб давлатларининг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича иккиюзламачик ва икки стандартли позициясини танқид қилиб, АҚШ ва Ғарб давлатлари  босқинчи сионистик режимнинг жиноятлари ва бу режимни Фаластин халқига қарши кундалик ҳужумларини  қўллаб-қувватлаши, ўн йилликлар давомида инсон ҳуқуқларини бузилишининг энг ёрқин нанмунасидир деб эълон қилди.

Ёрлиқ