Эрон маданият ва исломий ҳидоят вазири Тожикистонга борди
Эрон маданият вазири Эрон Ислом республикаининг Тожикистондаги маданият ҳафталигининг очилиш маросимида қатнашиш учун Душанбе шаҳрига ташриф буюрди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон маданият ва ислом ҳидоят вазири Муҳаммадмеҳди Исмоилий Тожикистонга сафар қилиши билануни бу мамлакат маданият вазири ўринбосари Давлат Сафар ва бошқа расмий шахслар ҳамда элчи Муҳаммадтақий Собирий ҳам Эрон элчихонаси ходимлари кутиб олди.
Эрон маданият вазирининг Тожикистонга сафари бу мамлакат маданият вазири Зулфия Давлатованинг расмий таклифига жавобан амалга оширилди ва Тожикистондаги Эрон маданият ҳафталигининг очилиш маросимида қатнашиш ва нутқ сўзлаш ва тожик расмийлари билан музокаралар ўтказишдан ташқари, Тожикистонда маданият ва санъат вакиллар ва истиқомат қилувчи эронликлар билан учрашиш ҳам кун тартибида жой олган.
Тожикистон республикасининг пойтахти -Душанбе шаҳри, Хужанд ва Ваҳдат шаҳарларида ўтказилаётан Эрон Ислом республикаси маданият ҳафталигига 24 та нафис хаттолик асарларидан иборат албомнинг тақдимоти, Эрон кино ҳафталиги, адабий учрашувлар, мусиқа ижроси, Шоҳномахонлар наққолийлар гуруҳлари, ҳунармандчилик кўргазмаси, тасвирий санъат, енгил атлетика, мусиқа ва тасвирий санъаткорлар ва ҳунармандчилик кўриб чиқилади.
Бир ойдан камроқ вақт ичида Тожикистон маданият вазири ҳамда бу мамлакат маданият ва санъат вакиллари делегациялари иштирокида Теҳрон, Табриз ва Шероз шаҳарларида тожик маданият ҳафталиги бўлиб ўтди ва Эрон халқи томонидан илиқ кутиб олинди.