Инқилоб Раҳбари: халқ ҳақиқаттан ҳам душманни мағлуб этди
Ислом Инқилоб раҳбари юзлаб талабаларнинг қизғин тўпламида, сўнгги бир неча ҳафталик гибрид уруш ва можароларда АҚШ, сионистик режим, Европанинг баъзи ҳийла-найранг режимлари ва айрим террорчи гуруҳчлар Эрон миллатига қарши ҳужум қилиш учун барча имкониятлардан фойдаланишга уриндилар, бироқ буюк эронликлар душман оғзига зарба бериб уларни мувафаққиятсизликка учратди деб эълон қилдилар.
Бугун Эрон Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий 13 -обон яъне Халқаро империализмга қарши кураш куни остонасида бу санани АҚШнинг ёвузликлар ва унинг заифлиги, мағлуб бўлиш эҳтимоли тимсоли эканлигига ишора қилиб, АҚШ режими ва АҚШ сиёсати ва тенденцияси бу муҳим кун ва унинг ваҳдат ва бирлигидан ғазабланиб, асабийлашмоқда, чунки бу кун АҚШнинг ёвузликларининг тимсоли ҳам АҚШ заифлиги ва мағлуб бўлиш эҳтимолининг тимсоли ва исботидир деб таъкидладилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси матбуот хизмати сайтининг хабар қилишича, Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари шу кунларда АҚШ сиёсатчиларининг Эрон халқини қўллаб-қувватлаши ҳақидаги сўзларини уятсизлик ва иккиюзламачиликнинг чўққиси сифатида баҳолаб, сиз ядро олимларимизнинг қотили яъне сионистик режимни қўллаб-қувватлаганингизни эълон қилдингиз, сиз Эрон халқининг АҚШ ва бошқа мамлакатлардаги миллиардлаб долларлик мулкларни блоклаб қўйдингиз, Эрон халқини ўз муаммоларини камайтириш учун мулкларидан фойдаланишидан маҳрум қилдингиз деб қўшимча қилдилар.
Инқилоб раҳбари душманларга хитобан, Эронга қарши аксарият уринишлар ва воқеаларда сизнинг изларинигз ҳам маълум бўлади, кейин сиз бутунлай беадаблик билан соф ёлғон гапирасиз ва асоссиз Эрон миллатига ҳамдардлигингизни даъво қиласиз, албатта Эрон миллати бу душманликларнинг кўпини зарарсизланирди деб қайд этдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси кечаги АҚШ ва бугунги АҚШ ўртасидаги яна бир фарқни бу мамлакатнинг пасайиш тенденциясига нисбатан дунёдаги кўплаб сиёсий таҳлилчилариниг бир хил фикрда бўлганини эслатиб, бу очиқ-ойдин таназзулнинг аломатларини АҚШнинг иқтисодий , ижтимоий ва ахлоқий соҳаларидаги мисли кўрилмаган ички муаммолари ҳамда бу мамлакатнинг қонли ички бўлинишлари ва ажралишларига кўриш мумкин деб қўшимча қилдилар.
Инқилоб раҳбари бу ҳисоб-китоб хатосига мисол тариқаисда 20 йил муқаддам Толибонни йўқ қилиш мақсадида АҚШнинг Афғонистонга қилган ҳужуми кўплаб жиноятлар ва қотилликлар билан бирга бўлган, аммо орадан 20 йил ўтиб, масалани нотўғри тушуниб Афғонистонни тарк этишга мажбур бўлди ва бу давлатни Толибонга топширди деб маълум қилдилар.
Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий Ироққа ҳужум ва кўзланган мақсадларга эришилмаганини АҚШнинг ҳисоб хатосига яна бир мисол эканлигини айтиб, АҚШ бошиданоқ АҚШликларни ёки уларнинг қарамоғлариларни тайинлагга интилишди ва Ироқдаги ҳозирги вазият ва ироқлик сиёсатчиларнинг сайловларининг тепасида бўлиши ҳечқачон улар хоҳлагандек ўлмаган, лекин бу ерда ҳам мувафаққиятсизликка учраган.
Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ўз сўзларида сўнгги бир неча ҳафта ичида мамлакатдаги тартибсизликларда АҚШнинг яққол ролига ҳам ишора қилиб, Эрон Хавфсизлик вазирлиги ва Соқчилар корпуси разветка бўлинмасининг қўшма эълонида муҳим маълумотлар ва аниқликлар мавжуд эди. Бу маълумотлар эса душманнинг Теҳрон ва Эроннинг катта ва кичик шаҳарлар учун мўлжалланган ва лойиҳалаштирилган фитналаридан далолат беради деб аниқлик киритдилар.
Ул Ҳазрат Шероз шаҳридаги Аҳмад бин Мусо -Шоҳчероғ /а/ воқеаси ҳамда бу жиноятда болалар ва бошқа шахсларни шаҳид қилинганини буюк бир жиноят эканлигини маълум қилиб, бу жиноятнинг айбдорлари ва омилларини аниқланиб бу жиноятда ҳамкорлик қилган кимсалар қаттиқ жазога тортилиши керак деб буюрдилар.
Ислом Инқилоби Олий раҳнамоси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни иддао қиладиган томонларнинг бу жиноятларни кўриб туриб сукут сақлаётанини таъкидлаб, нега бу даъволар Шероз шаҳрида террорчилик ҳужумни қораламадилар ва нега интернетда ёлғон ва асоссиз иддаолар ва сўзларни минглаб маротаба такрорлашмоқда деб айтдилар.