Амир Абдуллоҳиён: Россиянинг эронлик ҳарбий дронлардан фойдаланиш ҳақидаги иддаоларига муносабат билдирди
(last modified Sat, 05 Nov 2022 09:30:33 GMT )
ноябр 05, 2022 14:30 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: Россиянинг эронлик ҳарбий дронлардан фойдаланиш ҳақидаги иддаоларига муносабат билдирди
    Амир Абдуллоҳиён: Россиянинг эронлик ҳарбий дронлардан фойдаланиш ҳақидаги иддаоларига муносабат билдирди

Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида, агар Россия Украинага қарши урушда эронлик дронлардан фойдалангани биз учун исботланса албатта биз бу масалага бефарқ қолмаймиз деб айтди.

Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  Эроннинг Россия ва Украина ўртасидаги уруш борасидаги позицияси урушни тўхтатиш ва томонларни музокарага қайтариш эканлигини тайтиб, Ғарб давлатлари Эрон Россияга ёрдам бериш учун Украина уруши жараёнида Москвага ҳарбий дронлар етказиб берган деган  ҳайқириқлари ҳамда ракета соҳасидаи иддаолари мутлақо ёлғон ва нотўғри деб эълон қилди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Эрон Украинадаги урушдан бир неча ой олдин Россияга чекланган миқдордаги дронларни тақдим этганини қайд этиб, Украина ТИВ раҳбари билан Россия Украинада Эрон учувчисиз учоқларини қўллагани ҳақидаги ҳужжатлар бўлса Ислом Республикасига тақдим этиши ҳақида келишиб олинганини маълум қилди.

Амир Абдуллоҳиён сўзларининг бошқа қисимда, Эрон ва Украина икки ҳафта олдин Европа давлатларидан бирида учрашиш қарорига келганди ва  Эроннинг мудофаа ва  сиёсий делегацияси ўша Европа давлатига борди аммо Украина томони афсуки бу учрашувда қатнашмади деб қўшимча қилди.

Амир Абдуллоҳиён  Украина томонини бу йиғилишда қатнашмаганилиги сабабига тўхталиб,  АҚШ ва айрм Европа давлатлари  хусусан Германия Украинадан  бу учрашувда қатнашмаслигини  сўради. Бу мамлакатлар шунингдек  биз дронларни етказиб бериш масаласида Эронга нисбатан санкция қўлламоқчи эканмиз сиз Европа давлатларида эронликлар билан қаҳва ичмоқдасиз дейишди деб таъкидлади.

Ёрлиқ