Эрон суд ҳокимияти раиси Ироқ бош вазири билан учрашди
(last modified Mon, 31 Oct 2016 12:18:48 GMT )
октябр 31, 2016 17:18 Asia/Tashkent
  • Эрон суд ҳокимияти раиси Ироқ бош вазири билан учрашди

Эрон ислом жумҳуриятининг суд ҳокимияти раиси Ироқ бош вазири билан учрашганида Эроннинг Ироқ суверенитетини ва ҳокимиятини ҳимоя қилишини яна бир бор эълон қилди

Эрон ислом жумҳуриятининг суд ҳокимияти раиси Ироқ бош вазири билан учрашганида Эроннинг Ироқ суверенитетини ва ҳокимиятини ҳимоя қилишини яна бир бор эълон қилди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон суд ҳокимияти раиси Оятуллоҳ Содеқий Омилий Лорижоний Бағдодга сафар қилиши давомида якшанба куни Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ибодий билан бўлиб ўтган учрашувда Ироқ кучларининг ИШИД террорчилик гуруҳи устидан қўлга киритаётган ғалабалари билан табриклаб, Эроннинг Ироқнинг барча ҳудудларини ва ҳукуматини ҳимоя қилишини билдирди ва Эрон ислом жумҳуриятининг барча соҳалардаги икки томонлама алоқаларини янада мустаҳкамлашга қизиқиши борлигини таъкидлади. Ироқнинг суд ишлари бўйича олий кенгаши раиси ҳам иштирок этаётган ушбу учрашувда, Ҳайдар ал-Ибодий иккала қўшни давлатнинг терроризм ва коррупцияга қарши кураш олиб боришдаги алоқаларини янада мустаҳкамлашга чорлади. Шунингдек, Ироқ бош вазири икки мамлакат ўртасидаги суд ишлари бўйича ҳамкорлиги юзасидан имзоланган Англашув меморандумини ижобий баҳолади. Эрон суд ҳокимияти раиси якшанба куни Ироқ парламенти раиси Салим ал-Жабурий билан ҳам учрашиб суҳбат ўтказди.