Эрон ва Озарбойжон республикалари ТИВ раҳбарлари юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш ҳусусида суҳбатлашдилар
(last modified Wed, 16 Nov 2022 06:41:47 GMT )
ноябр 16, 2022 11:41 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Озарбойжон республикалари ТИВ раҳбарлари юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш ҳусусида суҳбатлашдилар
    Эрон ва Озарбойжон республикалари ТИВ раҳбарлари юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш ҳусусида суҳбатлашдилар

Эрон ТИВ раҳбари Озарбойжон републикаси ташқи ишлар вазири билан телефон орқали суҳбатида сўнгги кунларда айтилган ҳақиқатга тўғри келмайдиган баёнотидан норозилигини билдириб, мамлакатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиши ва уларнинг ички ишларига аралашмасликни муҳим ва асосий тамойил деб билди.

Сўнгги ҳафталарда Озарбойжон Республикаси ва Эрон ўртасидаги муносабатлар яна бир бор кескинлик гувоҳи бўлди. Озарбойжон республикаси ОАВ ва расмийларининг Эронга қарши ташвиқоти  ва туҳматлари ортидан  Озарбойжон Республикаси Теҳрондаги элчиси ўтган пайшанба куни Эрон ТИВ вазирлигига чақиртирилди.

Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича телефонн суҳбатида  Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён расмий ва дипломатик каналлар тушунмовчилик ва келишмовчиликларни бартараф этишнинг энг яхши йўли эканлигини таъкидлаб, ОАВда бу каби масалаланинг кўтарилишини нафақат муаммони ҳал қилишга ёрдам бермайди балки душманларни суиистеъмол қилишга ҳам замин яратади деб аниқлик киритди.

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдулоҳиён қўшни давлатлар жумладан Озарбойжон Республикаси ташқи сиёсатининг устувор йўналиши сифатида санаб ўтди ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш зарурлигини маълум қилди.

Абдуллоҳиён шунингдек Байрамовни минтақавий муаммоларни дипломатия йўли билан ҳал қилиш учун асос сифатида Теҳронда  3+3 номланувчи Эрон Ислом Репуликасининг инновацион учрашувида иштирок этишга таклиф қилди.

Озарбойжон республикаси ТИВ Жейҳун Байрамов икки давлат президентларининг Остондаги учрашувига тўхталиб бу телефон суҳбатда Теҳрон ва Боку расмийлари ўртасидаги музокарлар  ва алоқларни ижобий деб баҳолади ва Озарбойжон республикаси муносабаларни мустаҳкамлаш ва тушунмовчиликларни бартараф этишга тайёрлигини таъкидлади.

 Суҳбатда томонлар дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва юзага келиши мумкин бўлган тушунмовчиликларни бартараф этиш мақсадида икки давлатнинг турли идора ва муасссасалари ўртасидаги алоқаларни давом эттириш ва мустаҳкамлаш зарурлигини ҳам қўшимча қилдилар.

Ёрлиқ