Иброҳим Раисий Қатар билан алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди
(last modified Tue, 29 Nov 2022 06:30:34 GMT )
ноябр 29, 2022 11:30 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий Қатар билан алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди
    Иброҳим Раисий Қатар билан алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди

Эрон Ислом Республикаси президенти, Қатар ҳукуматини ЖЧни мувафаққиятли ўтказаётгани билан табриклаб, икки давлат ўртасидаги муносабатлар ҳар томонлама ривожланиб бораётганини таъкидлаб, эришилган келишувларни исталган натижага эришгунигача қадар давом эттиришга чақирди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий Қатар амири Шайх Тамим  бин Ҳамад бин Халифа Ол Соний билан телефон орқали суҳбатида Қатар ҳукуматини ЖЧни муваффақиятли ўтказгани билан табриклаб  мамлакатнинг исломий қадриятларини ҳурмат қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари қадрлашга лойиқ деб ҳисоблади.

Иброҳим Раисий Эрон ва Қатар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқаларни ҳар томонлама ривожланишига тўхталиб эришилган келишувларни исталган натижага эришгунигача қадар давом эттиришга чақирди.

Қатар амири Шайх Таамим бин Ҳамад бин Халифа Ол Соний бу телефон суҳбатида Қатарнинг Эрон Ислом Республикаси билан муносабатларни узоқ тарихга эга дўстона, қардошлик муносабатларни таъкидлаб, биз ушбу стратегик муносабатларини ривожлантиришга интиламиз деб айтди.

Қатар амири шунингдек Қатор ва Эрон Ислом республикаси ўртасида тузилган келишувларнинг амалга оширилишига алоҳида урғу берди.