Эрон Хавфсизлик кенгаши: сўнгги воқеаларда 200 дан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмди
(last modified Sat, 03 Dec 2022 11:58:17 GMT )
декабр 03, 2022 16:58 Asia/Tashkent
  • Эрон Хавфсизлик кенгаши: сўнгги воқеаларда 200 дан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмди
    Эрон Хавфсизлик кенгаши: сўнгги воқеаларда 200 дан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмди

Эрон Хавфсизлик кенгаши ўз баёнотида душманларнинг Эрон Ислом Республикасига қарши биргаликдаги урушига тўхталиб, сўнги тартибсизликларда 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Эрон мамлакати Хавфсизлик кенгаши тарқатган баёнотида, Эрон сиёсий тинчликка , санкцияларни нейтраллаш ва афзал валютани нишонга олиш бўйича катта режадан кейин иқтисодий барқарорликка эришганида ҳамда ҳукумат эса ўтган ўн йилликлардаги нотўғри ривожланиш сиёсати натижасида юзага келган уй-жой, бандлик, маргиналлашув, ижтимоий зарар ва ҳоказо соҳаларидаги ижтимоий-иқтисодий норозилик илдизларига дучор бўлаётан вазиятида максимал босим стратеггиясида мағлуб бўлган душманлар бу маротаба қўшма урушга ўтди деб таъкидлади.

Баёнотда келтирилишча, хоним Маҳсо Аминийнинг Теҳрон полициясининг маънавий хавфсизлик  бўлимида бўлганидан сўнг таъсирчан ўлими душманнинг турли баҳоналар билан бошланган қўшма урушида ўзининг мураккаб режасини тезлаштиришига сабаб бўлди.

Эрон Хавфсизлик кенгаши баёнотида,  суд-тиббиёт экспертизаси ташкилоти, Исломий кенгаши, Эрон полицияси қўмондонлигининг расмий ҳисоботлари ҳамда мамлакат шифокорларининг эксперт хулосалари ҳуқуқ-тартибот ходимларининг ҳеч қандай бевосита ҳаракати хоним Аминийниг ўлимига сабаб бўлмаганини кўрсатди аммо безовталик шу баҳона билан бошланди ва марҳум масаласи унутилди деб кетирилган.

Баёнотда шунингдек бугун одамларни кўз онгида бўлаётган нарса фуқаролик норозилик эмас балки вайронгарчилик, зўровонлик ва безовта қилувчи озчиликнинг бегуноҳ ва мазлум ватандошларига айирмачи гуруҳларнинг кириб келиши ва суиистеъмол қилинишига замин яратган зўровонлик ва ишончсизликдир деб қўшимча қилинди.

Эрон Ислом Республикаси хавфсизлик кенгаши баёнотининг бошқа қисмида, бу воқеаларда хавфсизлик, ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш марказларига тўғридан-тўғри ҳужум қилиш,  намойишлар ўртасида қатл саҳналарини сохталаштириш, тиббиёт марказлари ва тез ёрдам ёрдам машиналарини вайрон қилиш, ҳамда жамоат жойлари, жумладан ҳокимият бинолари, ўт учириш машиналари, масжид, банклар ва одамларнинг шахсий мулкини вайрон қилиш каби ҳаракталарр вужудга келди деб маълум қилди.

Юқорида қайд этилган тартибсизликлар натижасида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу шаҳидларни хавфсизлик шаҳидлари, терактлар натижасида халқ шаҳидлари, нотинчликлардан қурбон бўлганлар, сепаратистик гуруҳлар томонидан террор этилган шахсарга бўлиш мумкин деб аниқлик киритилган баёнотида.

Эрон Ислом республикаси Хавфсизлик кенгаши ўз баёнотининг бошқа қисмида фуқароларнинг хавфсизлиги ҳеч қачон музокаралар ёки мулоқотлар олиб борилмаслигига тўхталиб, Эрон хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот идоралари чет эл разветка идоралари кўмагида бир неча тартибсизликларни бутун куч ва қатъият билан жамиятнинг жамоат хавфсизлигини хавф остига қўйишига йўл қўймайди.  Бироқ ҳар қандай даражада ва жойда жамоат тартибини бузиш, ноқонуний йиғилишларга қатъий ва муросасиз чора кўрилади деб эълон қилди.