Инқилоб раҳбари иштирокида Ҳазрат Фотима /с.а/ нинг мотам маросиминиг биринчи кечаси ўтказилди
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси ва халқнинг бир гуруҳи иштирокида Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ҳусейнияларида Ҳазрат Фотима Заҳро /с.а/ шаҳодат топанлигининг йиллиги маросмининг биринчи кечаси бўлиб ўтди.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси идораси матбуот хизматининг хабар қилишича, Ҳазрат Фотима Заҳро /с.а/ нинг шаҳодат топган мотам маросиминиг биринчи кечасида Халқаро Қуръон қорийси Ҳусейн Фардий Қуръони каримдан оятлар ўқиб шунингдек Ҳужжатулислом Сиддиқий ҳам нутқ сўзлади.
Ҳазрат Фотима /с.а/ шаҳодатининг мотам маросимида Муҳаммадризо Тоҳирий ҳам марсияхонлик қилди.
Жорий йил коронавирус касалигини камайгани ва шу билан бирга соғлиқни сақлаш қоидаларига риоя қилишни давом этириш зарурлиги сабаб Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ҳусейнияларида мотам маросими чекланган миқдордаги азодорлар жумладан шаҳидлар оилалари иштирокида бўлиб ўтди.
2022-йил 27- декабр сешанба куни ёки ҳижрий-қамарий 1444-йил Жимодиус-соний ойининг 3 -санаси Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /са/нинг суюкли қизи ва -шиа мусулмонларининг биринчи имоми Амиралмуъминин Али /а/нинг рафиқаси Ҳазрат Фотима Заҳро /с.а/нинг шаҳид бўлгани йиллигига тўғри келади