Инқилоб раҳбари: шаҳид Сулаймонийнинг буюк иши қаршилик фронтини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва жонлантириш эди
(last modified Sun, 01 Jan 2023 11:30:18 GMT )
Январ 01, 2023 16:30 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари: шаҳид Сулаймонийнинг буюк иши қаршилик фронтини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва жонлантириш эди
    Инқилоб раҳбари: шаҳид Сулаймонийнинг буюк иши қаршилик фронтини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва жонлантириш эди

Инқилоб раҳбари қаршилик фронтга янги руҳ нафас беришни шаҳид Сулаймонийнинг жуда ажойиб ва асосий иши сифатида баҳолаб, шаҳид Сулаймоний моддий, маънавий ва руҳоний қаршиликни кучайтириш орқали сионистик режимига, АҚШга ва бошқа зўравн қудратлар таъсирига қарши давом этаётган ва кучайиб бораётган қаршиликни сақлаб қолиши ва жонлантиришга сабаб бўлди деб эълон қилдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси идораи матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун Ислом Инқилоби олий раҳнамоси, Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  шаҳид генерал Қосим Сулаймонийнинг оиласи ва хотира штаб аъзолари билан учрашувда, Ҳизбуллоҳ ҳаракати Бош котиби Ҳасан Насруллоҳнинг шаҳид Сулаймоний кураши ҳақидаги ажралмас шахс сифатидаги гувоҳликарни таъкидлаб, қаршилик жабҳасини жонтлантишида генерал Қосим Сулаймоний фаолиятининг аҳамиятини маълум қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий фаластинликларни сионистларга қарши курашдаги ютуқлар ва Ироқ, Сурия ва Яман қаршилик фронтиннг катта ғалабаларига ҳам тўхталиб, генерал шаҳид Қосим Сулаймоинй муқадас мудофаа йиллари тажрибалари ва дўстларининг маслаҳатларидан фойдаланиб ўша давлатларнинг ички имкониятларигатаяниб қаршиликни кучайтириди деб эслатдилар.

Инқилоб раҳбари шунингдек  ИШИД террорчи гуруҳининг катта гуруҳини тўхтатиш ва унинг кўплаб илдизларига зарба беришни генерал Сулаймонийнинг муҳим ишаларидан бири сифатида баҳолаб, шаҳид Сулаймоний бу ҳолатда ҳам яхши синовдан ўтди деб қўшимча қилдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси "Қудс" кучлари қўмондони  генерал Исмоил Қоонийнинг ҳайратланарли фаолияти учун ўз миннатдорчилигини билдириб, улар ўз қаршилик гуруҳини Эрон Ислом республикасининг стратегик чуқурлиги ва ислом қанотлари сифатида биладилар ва бу ҳаракат шу йўлда давом этади деб аниқлик киритдилар.

Инқилоб раҳбари нутқининг бошқа қисмида шаҳид генерал Сулаймонийни оммавий нишонлаш ва унинг хотирасига бағишланган турли маросимларда одамларнинг ўз-ўзидан қатнашишини генерал Сулаймонийнинг самимийлиги натижаси эканлигига ишора қилиб, ўтган йилгидек бу йил ҳам одамлар тарифи қизғин деб изоҳладилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари  шунингдек генерал Қосим Сулаймоний улар орасида энг кўзга кўринадиганлардан бири бўлган барча шаҳидлар хотирасини абадийлаштириш зарурлигини таъкидлаб, шаҳиднинг хотираси, унинг шахсий ва меҳнат хусусиятлари барча санъат турларидан фойдаланган ҳолда сақланиб қолиши керак деб буюрдилар.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 3 январида  Ироқ давлатининг расмий таклифига биноан Бағдодга сафар қилган Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жорий йилнинг аввалида Америка террорчи кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

Ёрлиқ