Январ 02, 2023 14:11 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби: Эрон ва Миср ўртасидаги ҳар қандай ижобий ҳаракатини олқишлаймиз
    Эрон ТИВ матбуот котиби: Эрон ва Миср ўртасидаги ҳар қандай ижобий ҳаракатини олқишлаймиз

Эрон ТИВ матбуот котиби Теҳрон давлати, Эрон ва Миср ўртасидаги ҳар қандай ижобий ҳаракатни олқишлайди деб таъкидлади.

Бугун Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний матбуот анжуманида Эрон ва Миср ўртасидаги музокараларга тўхталиб, Бағдод 2 саммити доирасидаги Эрон ва Миср ТИВ раҳбарлари ўртасидаги музокара ижобий ва қизиқишларга бой бўлди деб изоҳлади.

Канъоний ўз сўзларида, шаҳид генерал Сулаймоинй ва Абу Маҳди Муҳандис терроризмга қарши кураш қаҳрамонлари ва қаршилик юзи бўлиб, Бағдодда АҚШ террорчилик ҳужуми оқибатида шаҳид бўлган деб қўшимча қилди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Россиянинг Теҳрондаги элчисининг Европанинг 3 давлатти билан келишиш таклифи ҳақида гаририб, Эрон ўзининг принсипиал ва конструктив нуқтаи назаридан келиб чиқиб хавфсизлик ва тинчлик масаласида жамоавий ҳамкорлик қилишиша ҳалол, жиддий ва амалий тайёр бўлган барча томонлар билан алоқаларни кенгайтиради ва бу йўналишдаги ҳар қандай саъй-ҳаракатлар ва тташаббусларни олқишлайди деб эълон қилди.

Носир Канъоний Эрон минтақавий ҳамкорлик доирасида яхши ташаббуслар билан чиққанига тўхталиб, Эроннинг минтақавий ҳамкорликка оид асосий сиёсатини тинчлик  ва умумий хавфсизликни таъминлашининг энг яхши асоси ташкил қилади деб маълум қилди.

Эрон Ислом республикасининг ушбу расмийси Афғонистонда аёлларнинг таълим олишларини тақиқлаш ва бу борада Эрон ёрдамига ишора қилиб, Афғонистонга келсак Эроннинг позицияси  бу мамлакат халқига ёрдам бериш учун қулайдир ва икки давлат ўртасидаги қўшничилик ва чегаралар туфайли Афғонистон ичида содир бўлишидан қатъий назар Эрон ҳам бу масалага таъсир олади деб айтди.

Эрон ТИВ матбуот котиби сионистик режимнинг янги бош вазири Бенямин Нетаняҳунинг позициялари ҳақида гапириб, сионистик режим ҳукуматлари ўзларининг янги ҳукуматнинг заиф аҳволига ҳам иқтисодиёт муаммолари ва беқарор ва қалтираш ҳолатига  эътибор беришлари керак ва улар Эрон бу режимнинг  ҳар қанда ҳаракат ва таҳдидларига қаттиқ жавоб қайтаришини биладилар деб аниқлик киритди.

Эрон ТИВ матбуот котиби сионистик режимнинг тажовузкор ҳаракатлари узоқ тарихга эга бўлиб, АҚШ ва Европа ҳукуматлари кўмагида амалга оширилаётган мазлум Фаластин халқига қарши жиноятга  асосланган деб хулоса қилди.

Ёрлиқ