Эрон парламенти раиси: генерал Сулаймоний мактабига амал қилиш бошқарув мантиғига амал қилишдир
Эрон Ислом республикаси парламенти раиси ўз сўзларида шаҳид генерал Қосим Сулаймоний мактабига амал қилиши унинг бошқарув мантиғи, шахсий ва ижтимоий ҳаёти тамойилига амала қилиш демакдир деб таъкидлади.
Эроннинг "Хонаи миллат" ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф генерал шаҳид Қосим Сулаймоний шаҳидлиги йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқида, Ҳож Қосимнинг кутилаётган масалаларни ҳал қилиш ташаббуси, ҳеч иккиланмасдан ҳаракат қилиши ва одамларнинг муаммоларини ҳал қилишда тўхтаб туриши, душманлар фитнасини тўхтатиб туриши унинг энг ажойиб хусусиятларидан этди деб эслатди.
Қолибоф шунингдек генерал Сулаймонийнинг масъулияти, жасорати ва соҳа билими билан бирга, уларга муаммоларни ҳал қилиш имконини берди. Унинг бор куч-ғайрати ва диққат-эътибори муаммоларни ҳал этиш ва халқ хавфсизлигини таъминлашга қаратилганининг сабабидир. У биринчи навбатда барча одамларни назарга тутди ва уларни тоифаларга ажратмади, иккинчидан Ислом Инқилоби мақсадларини амалга ошириш учун барча интелектуал, дала, ҳарбий ва диплмоатик имкониятларини ишга ослди ва халқнинг хавфсизлиги ва фаровонлиги учун кураш азобларини қалби билан қабул қилди деб эълон қилди.
Эрон парламенти раиси ўз сўзларида қаршилик ҳаракати ўзининг олий мартабали шаҳидлари ва халқининг фидоийликлари билан янги ҳаётга эга бўлди ва бугунги кнуда АҚШ фитналари ва сионист режим жиноятларига қарши мустаҳкам тўсиқдир. Шубҳасиз генерал Сулаймонийнинг мақсади яъне Қудси шарифни озод қилиш ва АҚШнинг минтақадаги таъсирини бутунлай йўқ қилиш тез орада амалга ошади деб қайд этди.
Қолибоф шунингдек генерал Сулаймоний Эрон миллати ва Ислом уммати олдидаги бурчини адо этди ва Аллоҳ унинг номи, хотираси ва ҳаракатига баракот берди деб аниқлик киритди.