Январ 08, 2023 15:34 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби соқчилар корпуси бош қўмондони: Ислом Инқилоби тўхтамайди
    Ислом Инқилоби соқчилар корпуси бош қўмондони: Ислом Инқилоби тўхтамайди

Ислом Инқилоби соқчилар коорпуси, Бош қўмондони Эрон ютуқлари ва душманнинг нотўғри ҳисоб-китобларига тўхталиб, Ислом Инқилоби тўхтамайди деб айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий бугун  Кирмон шаҳрининг мусаллосида шаҳид генерал  Ҳож Қосим Сулаймоний шаҳид бўлганининг 3 йиллигига бағишланган йиғилишда сўзлаган нутқида,  Ислом Инқилоби эришган ютуқлари устувордир ва бу инқилоб ҳали йўлнинг бошидадир деб эълон қилди.

Генерал Ҳусейн Саломий  сўзларининг бошқа қисмида, генерал Сулаймоинй шаҳидлигининг йиллигига тўхталиб, Сулаймонийга бир неча томондан қараш кераклигини ва бу ҳар томонлама ва комил инсон рамзи эканлигини маълум қилди.

Ислом Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони шунингдек душманлар ҳарбий юришлар ва ҳарбий гегемонлик билан ислом оламининг бутун минтақаси ва географик ҳудудини босиб олишни кўзда тутгандилар аммо  шаҳид Сулаймоинй уларга рухсат бермади деб қўшимча қилди.

Саломий ўз сўзларида, биз ҳар куни генерал Сулаймоний қотилларидан уч олишимиз рост аммо  бу даҳшатли манзарани содир этганлардан қасос олиш масаласи сақланиб олқалид деб  таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 3 январида  Ироқ давлатининг расмий таклифига биноан Бағдодга сафар қилган Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жорий йилнинг аввалида Америка террорчи кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

Ёрлиқ