Туркия президенти: Теҳрон ва Анқара ўртасидаги муносабатлар муҳим ва имтиёзлидир
(last modified Wed, 18 Jan 2023 06:57:19 GMT )
Январ 18, 2023 11:57 Asia/Tashkent
  • Туркия президенти: Теҳрон ва Анқара ўртасидаги муносабатлар муҳим ва имтиёздилир
    Туркия президенти: Теҳрон ва Анқара ўртасидаги муносабатлар муҳим ва имтиёздилир

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған Эрон ТИВ раҳбари билан мулоқотида Теҳрон ва Анқара алоқаларини муҳим ва имтиёзли деб баҳолади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён билан учрашувда Остона  музокаралари жараёнида Теҳрон давлати ролининг муҳимлигини эслатиб, албатта Эрон янги ёндошувларга самарали ҳисса қўшиши мумкин деб айтди.

Туркия президенти ўз сўзларида, Эрон билан икки томонлама муносабатларни яхшилашга тайёр эканини маълум қилиб яқин келажакда Эрон Ислом Республикаси президентини меҳмон қилишга умид қилди.

Учрашувда Амир Абдуллоҳиён Теҳрон давлатининг Эрон ва Туркия ўртасидаги савдо чегарасига эришишга ҳаракат қилишга тайёрлигини таъкидлади.

Эрон ташқи ишлар вазири Туркия ва Сурия ўртасидаги ҳамкорлик жараёни бошланганидан мамнунлигини билдириб, бу жараён икки давлат ўртасида тинчлик ва барқарорликка олиб келишига умид билдирди.

Учрашувда Эрдуған ва Абдуллоҳиён шунингдек Эрон-Туркия муносабатлари бўйича Олий коммиссиясини 8 йиғилишини ўтказиш, Кавказ  масалалари борасида 3+3 йиғилишлар, Эрон, Ироқ ва  ва Туркия ҳамда Эрон, Туркия -Озарбойжой республикалари ўртасидаги 3 томонлама масалалар бўйича йиғилиш ўтказиш муҳимлигини эълон қилдилар.

Эрон ТИВ раҳбари ва Туркия президенти ўртасидаги учрашувда, Эрон ва Туркия ўртасидаги энергеия, транспорт, маданият, туризм, савдо, илм-фан ва технология ва алоқа соҳаларидаги ҳамкорлик масалалар муҳокама қилинди. Унда икки давлат ўртасида мазкур соҳалардаги ҳамкорлик даражасини ошириш борасида ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмаслиги ҳам алоҳида қайд этилди.