Январ 24, 2023 14:12 Asia/Tashkent
  • Эрон дунёда илмий мавқеини 15-ўринга кўтарди
    Эрон дунёда илмий мавқеини 15-ўринга кўтарди

Эрон ССВ вазири Эроннинг илмий даражаси дунёда 15-ўринга кўтарилганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ССВ вазири Баҳром Айнуллоҳий Эроннинг илмий даражаси дунёда 18 ўриндан 15-ўринга кўтарилганини баён этиб, Эронда илмий тадқиқот ва илмий ишлаб чиқаришнинг ўртача ўсиш суръати 7,42, тиббиёт фанларида бу ўртача 8,23 ни ташкил қилади.

Эрон ССВ вазири Ислом Инқилоби энг катта ютуқларидан бири соғлиқни сақлаш соҳасига тегишли эканлигини баён этиб, бугунги кунда ЖССТ ҳам Эрон ўзининг билимдон олимлари саъй -ҳаракталари билан Ғарбий Осиё минтақасида барча соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари бўйича устун эканлигини эълон қилган деб маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазири ҳаётга умид, ўртача умр кўриш,туғилиш ўлимини камайтириш, соғлиқни сақлашни ривожлантириш, юқумли касалликларни камайтириш ва мамлакатнинг турли ҳудудларида одамларни соғлиқни сақлаш хизматларида фойдаланиш имкониятларини оширилишни Ислом Инқилобининг ютуқлари қаторида қайд этди.

Айнуллоҳий шунингдек Эронда сунъий интелект университети ташкил этилишига тўхталиб, Эрон бўйлаб соғлиқни сақлаш соҳасида 64 та университет ва тиббиёт фанлари факултети,  840 та илмий марказ, 69 та тадқиқот институти,  40 та ихтисослашган лаборатория ва 25 та тадқиқот тармоғи фаолият юритади деб айтди.

Эрон санкциялар ва глобал сиёсий босимларга қарамай, халқнинг хусусан илм-фан ва тибиёт соҳаларида элита ва фаол ёшларнинг муҳим ролига таяниб, тўсиқларни енгиб ўтди ва яхши ютуқларга эришди.

Ёрлиқ