Озарбойжон республикаснинг Теҳрондаги элчихонасига қилинган ҳужумда 1 киши ҳалок бўлди ва икки нафар жароҳатланди
(last modified Fri, 27 Jan 2023 09:32:42 GMT )
Январ 27, 2023 14:32 Asia/Tashkent
  • Озарбойжон республикаснинг Теҳрондаги элчихонасига қилинган ҳужумда 1 киши ҳалок бўлди ва икки нафар жароҳатланди
    Озарбойжон республикаснинг Теҳрондаги элчихонасига қилинган ҳужумда 1 киши ҳалок бўлди ва икки нафар жароҳатланди

Теҳрон шаҳар полицияси Озарбойжон республикаси элчихонасига ҳужумчисини қўлга олингани ҳақида хабар қилди.

Теҳрон полицияси раиси Ҳусейн Раҳимий  Тасним ахборот агентлигига берган интервьюсида, кеча Озарбойжон республикаси элчихонасига ўқотар қурол билан ҳужум қилган шахс қўлга олинганини хабар қилди.

Бу шахс бугун Озарбойжон республикаси элчихонасига кириб, ўқортар қуролдан ўт очгани натижада бир киши ҳалок бўлиб икки киши яраланди.

Теҳрон полицияси бошлиғи ўз сўзларида полициянинг тезкор ҳаракатлари билан  ҳужум қилган шахс зудлик билан қўлга олингани ва тергов бошланганини маълум қилди.

Раҳимий шунингдек ҳибсга олинган шахс икки ёш боласи билан Озарбойжон республикасининг Теҳрондаги элчихонасига кирганига тўхталиб, дастлабки терговда ҳужумчи унинг мақсади шахсий ва оилавий муаммолар эканлигини айтдиб таъкидлади.

Озарбойжон Республикаси ТИВ тарқатган баёнотида ҳужумчи элчихонанинг хавфсизлик бўлимига кириб, ўқотар қурол билан элчихона хавфсизлик хизмати  раҳбарини ўлдирди ва ҳужумни қайтариш чоғида 2 нафар элчихона хавфсизлик ходими яраланди.

 

Ёрлиқ