Инқилоб раҳбари бир қатор айбланувчи ва маҳкумларга амнистия эълон қилиниши ва жазосини камайтирилишига рози бўлдилар
(last modified Sun, 05 Feb 2023 11:40:07 GMT )
феврал 05, 2023 16:40 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари бир қатор айбланувчи ва маҳкумларга амнистия эълон қилиниши ва жазосини камайтирилишига рози бўлдилар
    Инқилоб раҳбари бир қатор айбланувчи ва маҳкумларга амнистия эълон қилиниши ва жазосини камайтирилишига рози бўлдилар

Инқилоб раҳбари Эронда ислом инқилоби ғалабасининг 44-йиллиги ва Ражаб ойи байрами муносабати билан ўн минглаб айбланувчи ва маҳкумларнинг амнистия қилиниши ва жазосини камайтирилишга рози бўлдилар.

Ислом Иниқлоби олий раҳнамоси матбуоти хизмати идорасининг хабар қилишича,  Эрон суд ҳокимият раиси ўз мактубида айбланувчи ва маҳкумларга нисбатан амнистия қўллаш ва жазони енгиллтиришнинг умумий шартлар ва қоидаларни экспертизадан ўтказилиб ваколатли органлар маслаҳатларининг икки қисмдан иборат бўли тайёрланганини ёзди.

Бу мактубнинг биринчи қисмида яқинда содир бўлган воқеаларда айбланувчи ва судланган шахсларга нисбатан амнистия ва енгиллишлар жазо шартлари эълон қилинар экан, айбланувчи ва маҳкумнинг иши белгиланан шартларга жавоб берса исталган босқичда ёпилади деб алоҳида таъкидланган.

Эронда юз берган сўнгги воқеаларда айбланувчи ва судланганларга нисбатан амнистия ва енгилаштирилган жазо шартлари эълон қилишда хорижликлар манфаати учун жосуслик қилмаслик, хорижий разветка хизматлари агентлари билан бевосита алоқада бўлмаслик, қотиллик ва қасддан шикаст етказмаслик, вайронгарчилик ва ўт қўйиш содир этмаслик, давлат, ҳарбий ва жамият объектларга зарар етказмаслик  ҳамда ўзига қарши шикоят ва ё даъволарга эга бўлмаслик ҳам кўрсатилган.

Суд ҳокимияти раисининг умумий ва инқилобий судлар ва ва қуролли кучларнинг суд ташкилоти маҳкумларга амнистия ва жазони камайтириш тўғрисидаги сўровининг иккинчи қисмида шартлар ҳам эълон қилинган.

Суд органи раҳбарининг мактубида бир қанча гуруҳлар амнистиядан мустаснодир. Улар орасида  ўқортар қуролларни олиш, сотиш ва контранбанда қилиш, талончилик ва бандитизм жиноятларни содир этгаг шахслар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятларни қуролли йўл билан содир этиш, коррупция ва фоҳишалик марказларни очиш, алкоголли маҳсулотлар контрабандаси, уюшган ва касбий жиноятлар, товар ва валюта савдоси, бошқарув ва депутатлик иқтисодий тизимдаги асосий бузилишлар, ички ва ташқи хавфсизликка қарши жиноятлар бор.

Ёрлиқ