феврал 08, 2023 13:57 Asia/Tashkent
  • Али Шамхоний: Афғонистонга трансминтақавий аралашув минтақада ишончсизликнинг ривожланииша сабаб бўлмоқда
    Али Шамхоний: Афғонистонга трансминтақавий аралашув минтақада ишончсизликнинг ривожланииша сабаб бўлмоқда

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Москвда ўтказилган минтақавий хавфсизлик бўйича 5-йиғилишида Афғонистонга минтақадан ташқари аралашувни минтақада хавфсизликнинг ривожланишига сабаб деб баҳолади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний бу йиғилишда ўтган қирқ йил ичида ва Афғонистоннинг энг оғир шароитларида Эрон Ислом республикаси ҳамиша бу мамлакат халқининг ёнида бўлганини баён этиб,  ҳозирда Ислом Инқилоби олий раҳнамосининг кўрсатмаларига асосан АҚШнинг шафқатсиз, бир томонлама ва ноқонуний санкциялари Эрон халқи учун яратган муаммоларга қарамай, Эрон ҳукумати ва халқи ушбу мамлакатга ёрдам беришда ва бу мамлакатнинг кўплаб аҳолисига мезбнлик қилишда давом этмоқда деб изоҳлади.

Али Шамхоний Афғонистондаги хавфсизлик шароитларининг бевосита қўшни мамлакатларга таъсирига ҳам ишора қилиб,  Афғонистонда хавфсизлик, тинчлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлаш Эроннинг асосий устувор йўналиши ҳисоланади деб айтди.

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби шунингдек Афғонистонда бақарор тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун фақат қўшниларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари асос бўла олмаслигига тўхталиб,   “нотинчлик-беқарорлик" деган аёвсиз даврдан чиқиш йўлини Афғонистон бошқарув органи ва бошқа ички субъектларни иродаси ва аниқ ҳаракатлари деб ҳисоблади.

Шамхоинй сўзларинингг бошқа қисмида  Афғонистондаги барча халқларнинг сиёсий ва давлат бошқарувида этник ва ирқий қарама-қаршиликсиз иштирок этиши учун замин яратиш орқали бу мамлакатнинг миллий бирлигига кўмаклашиш ҳамда Афғонистооннинг турли соҳаларида айниқса қўшниларига нисбатан мажбуриятларини тўлиқ бажариш террорчилик гуруҳларни жиловлашда жиддий саъй-ҳаракатларини амлага оширишни бу мамлакатда барқарорликка эришиш бўйича зарур-чора-тадбирлар қаторида эканлигини қайд этди.

Али Шамхоний АҚШнинг Афғонистонни  барқарорсизлик ва терроризмни тарғиб қилиш платформасига айлантириш саъй-ҳаракатларига тўхталиб ҳар доим афғонларнинг балоси бўлган ишончсизлик минтақадан ташқари аралашувлар билан бутун минтақа аҳолисининг умумий балосига айланишига йўл қўймаслик керак деб изоҳлади.

Ёрлиқ