феврал 08, 2023 16:13 Asia/Tashkent
  • Оятуллоҳ Хоманаий: бу йил 22 баҳман миллий бирлик ҳамда душман стратегиясини зарарсизлантиришнинг тимсоли бўлади
    Оятуллоҳ Хоманаий: бу йил 22 баҳман миллий бирлик ҳамда душман стратегиясини зарарсизлантиришнинг тимсоли бўлади

Эрон Қуролли кучлари олий қўмондони Эрон армияси ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалариниг юзлаб қўмондонлари ва ходимлари билан учрашувда бу йилги 22 баҳман санасини миллий бирлик рамзи ва эканлигини таъкидлаб, бу сана жорий йилдаги иштирок, қадр-қиммати, халқнинг бир-бирига ишончи, миллий бирдамлигининг ифодасидир деб эълон қилдилар.

Инқилоб раҳбари олий раҳнамоси ахборот хизмати сайтининг хабар қилишича,  Оятуллоҳ Хоманаий 22 баҳман ҳозиргача сақланиб келганидек келажакда ҳам тирик қолиши кераклигини таъкидлаб, жонли Инқилоби-бу ўз ўзгариш ва шакллантиришни ҳар бир даврда, эҳтиёж ва хавф-хатарларни тан олган ҳолда, ҳаётда сақланаётган, бу эҳтиёжларни ҳал қиладиган ва хавф-хатарлари зарарсизланитирадиган инқилобдир деб маълум қилдилар.

Инқилоб Раҳбари Франция ва Совет Иттифоқи инқилоблари каби дунёнинг буюк инқилобларининг мағлубияти ва қайташининг сабабларини асосий эҳтиёж ва хавф-хатарларга эътибор бермаслик, шахсий муаммолар ва жандаллар биан банд бўлиш ҳисоблаб  Ислом Инқилоби бу офталардан ўзини ҳимоя қилди деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий инқилобни тиз чўктиришни исломий тузумга қарши душманнинг аниқ режаси ва мақсади эканлигини баён этиб, Эрон Ислом республикаси бу муҳим, стартегик ва фойдали минтақани уларнинг қўлидан олди  бундан ташқари нафақт сиёсий масала балки диний эътиқод сифатида ҳам мустақиллик ҳамда тўлов тўламасликка чақирди деб айтдилар.

Ислом Инқилоби оилй раҳнамоси, эҳтимол баъзи бошқа давлатлар ҳам АҚШдан мустақиллик сиёсатини хохлашлари мумкин, аммо бу сиёсат савдо қилиш, гаплашиш, музокаралар столига ўттириш ва эҳтимол таъсирчан одамларга пора тўлаш орқали ўзартирилади бундай дунёда мисолларни кўришимиз мумкин деб қайд этдилар.

Инқилоб раҳбари шунингдек бугунги армияни Эрон халқи ва расмийлари томонидан ишончли ва севилган мустақиллик ва қувват рамзи сифатида баҳолаб, бугун армия халқ билан, халқ билан бирга, ва халқ орасида. Агар илгари самолётнинг АҚШдан сотиб олинган қисмига тегишга ҳам ҳаққи бўлмаса-да бугун эмбарголарга қарамай, унинг ўзи самолётнинг яратувчиси, ихтирочиси ва ҳайратланарли, буюк ва шарафли нарсанинг яратувчисидир ҳамда халқ учун ишлайди ва бунинг мисоли кеча намойиш этилди деб аниқлик киритдилар.

Ёрлиқ