феврал 12, 2023 12:48 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Хиойга сафар қилади
    Эрон президенти Хиойга сафар қилади

Эрон Ислом республикаси президенти хитойлик ҳамкасбининг таклифига биноан олий даражадаги делегация бошчилигида Пекин шаҳрига сафар қилади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, эртага Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий, Хитой пойтахтига жўнаб кетади ва бу сафарда унга сиёсий ва иқтисодий амалдорлардан иборат юқори даражадаги делегация ҳамроҳлик қилади.

Эрон президенти Иброҳим Раисий  ва Хитой раҳбари Си Цзинпин  ўртасидаги музокаралар мазмуни ҳақида ҳеч қандай ҳисобот эълон қилинмади, бироқ жадвалга асосан ҳамроҳлик қилувчи делегациялар музокаралардан кейин икки давлат раҳбарлари иштирокида ҳамкорлик ҳужжатларни имзолайдилар.

Иброҳим Раисий учрашувда Эрон ва Хитой давлатлари ишбилармонлари ва иқтисодий фаоллари ҳамда Хитойга яшовчи эронликлар билан учрашади.

Хитойнинг етакчи мутафаккирлари ва зиёлилари билан суҳбат ҳам Эрон президентининг ушбу сафар режаларига киритилган.

Эрон президенти Оятуллоҳ Сайид Иброҳим Раисийнинг Хитойга сафари пайшанба куни якунланади.

Ёрлиқ