Иброҳим Раисий: глобал ўзгаришлар маркази сифатида Осиёда тинчликни сақлаш керак
(last modified Wed, 15 Feb 2023 08:56:53 GMT )
феврал 15, 2023 13:56 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий: глобал ўзгаришлар маркази сифатида Осиёда тинчликни сақлаш керак
    Иброҳим Раисий: глобал ўзгаришлар маркази сифатида Осиёда тинчликни сақлаш керак

Эрон президенти Пекин университетидаги нутқида, ўзгаришлар маркаи сифатида Осиёда тинчлликни сақлаш зарурат эканлигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий бу фаровонлик ва ва бахт-саодат бу савдо ва тижорат йўли орқали Эронда барқарор замин топди ва  нафақат турли халқлар ўртасидаги савдо ва ҳамкорликни осонлаштиришга энг муҳим йўл эди, балки маданий бир ип сифатида тарих давомида турли жамиятларни боғлаб келган деб изоҳлади.

Эрон президенти глобал ўзгаришлар маркази сифатида Осиёда тинчликни сақлаш танлов эмас балки зарурат эканлигига урғу бериб замонавий дунё адолатли ва инсфо доирасидаги тартиб пайдо бўлиши учун ҳақиқий кўп томонламалик, максимал бир бирини қўллаб қувватлаш, ҳамжиҳатлик  ва бир томонламаликдан узоқлашиш имкон қадар кенг тарқаладиган янги тартибни талаб қилади деб деб аниқлик киритди.

Иброҳим Раисий Хитой ҳукуматининг " бир йўл бир белбоғ" ташаббусини олқишлаб,  янги дунёда ушбу ташаббусни қайта тиклаш орқали икки халқ дўстликни мустаҳкамлаш, инсоният жамияти равнақи йўлида истиқболли келажакни шакллантириш учун бир хил ривожланиш ва стратегик шериклик йўлида қатъий қадам ташлашга қатъий қарор қилганлиги яна бир бор намоён этди деб қайд этди.

Эрон президенти, янги дунё шаклланаётганини ва эски тартиб йўқ бўлиб кетаётганини таъкидлаб, замонавий дунё адолатли ва инсофли тартиб пайдо бўлиши учун ҳақиқий кўп томонлама, максимал даражада бир бирини қўллаб-қувватлаш, интеграция ва бир томонламаликдан имкон қадар узоқлашиш кенг тарқаладиган янги тартибни талаб қилади деб эълон қилди.