Имом Мусо Козим (а) шаҳодат куни муносабатида тасаллият билдирамиз!
(last modified Thu, 16 Feb 2023 07:36:43 GMT )
феврал 16, 2023 12:36 Asia/Tashkent
  • Имом Мусо Козим (а) шаҳодат куни муносабатида тасаллият билдирамиз!
    Имом Мусо Козим (а) шаҳодат куни муносабатида тасаллият билдирамиз!

Бугун ҳижрий-қамарий ражаб ойининг 25-куни, (мелодий ҳисоб билан 2023 йилнинг 16 кунига тӯғри келади) дунё шиаларининг 7-имоми --Имом Мусо Козим (а) шаҳодати кунидир.

Имом Мусо Козим алайҳиссалом ҳижрий-қамарий 128-йил Макка ва Мадина шаҳарлари орасидаги Абвоъ минтақасида дунёга келдилар. 20 ёшларигача падари бузрукворлари Имом Жаъфар Содиқ алайҳиссалом наздида таълим-тарбия олдилар. Оталари вафотидан сӯнг 35 йил давомида мусулмонларга имомлик ва пешволик масъулиятини зиммага олдилар.

Ҳижрий-қамарий 183-йил ражаб ойининг 25-куни Расули акрам (с)нинг пок невараларидан бири Имом Мусо Козим алайҳиссалом  шаҳодатга етказилди.

Имом Мусо Козим алайҳиссалом замонасида Аббосийлар сулоласининг ҳокимлари аҳли байтга нисбатан жабр-зулмни ҳаддан оширган эдилар.

Имом Мусо Козим алайҳиссалом исломий билим ва маърифатни тарқатиш билан биргаликда жабр-зулм воситаси бӯлган аббосийлар ҳукуматига қарши курашдилар.  Охир-оқибат салтанатининг инқирозидан хавотирланган Ҳорун ар Рашид Имом Мусо алайҳиссаломни зиндонга ташлади. Ул ҳазрат зиндондалик чоғларида ҳам мусулмонларнинг пешвоси сифатида даъват ишларини давом эттирдилар. Ва ниҳоят Ҳорун ар Рашид  фитнаси билан заҳарланиб, шаҳодатга етдилар.

Имом Мусо Козим алайҳиссаломнинг шаҳодат кунлари муносабати билан барча мусулмонларга тасаллият изҳор қилиб, ҳикматга йӯғрилган табаррук насиҳатларидан бирини эътиборингизга  ҳавола этамиз: "Аллоҳга яқинлашишнинг энг яхши воситаси унга иймон келтиришдан кейин намоз, ота-онага яхшилик қилиш, ҳасад, манманлик ва кибр-ғурурдан воз кечишдир".