Эрон ва Россия президентлари телефон мулоқотида Теҳрон-Москва иқтисодий ҳамкорликлари юзасидан фикр алмашдилар
(last modified Tue, 07 Mar 2023 06:51:37 GMT )
март 07, 2023 11:51 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия президентлари телефон мулоқотида Теҳрон-Москва иқтисодий ҳамкорликлари юзасидан фикр алмашдилар
    Эрон ва Россия президентлари телефон мулоқотида Теҳрон-Москва иқтисодий ҳамкорликлари юзасидан фикр алмашдилар

Эрон ва Россия президентлари телефон орқали суҳатида икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг сўнгги ҳолатини муҳокама қилдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Россия президенти Владимир Путин Эрон Ислом республикаси президенти Саийд Иброҳим Раисий билан телефон орқали суҳбатида икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг сўнги ҳолати ва Россия ва Эрон ҳамкорлигини айниқса халқаро транзит  ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди.

Теҳрон ва Москва давлатлари икки томонлар хусусан иқтисодий, ҳарбий ва хавфсизлик соҳаларида ҳамда АҚШ бир томонламаликларига қариш туриш каби минтақавий ва халқаро масалаларда стратегик манфаатларга эгадир ва бу эса сўнгги йилларда икки томон ўртасидаги яқинроқ ҳамкорликларнинг асосий омилларидан бири бўлди.

Эрон ва Россия давлатлари нефт ва газ захиралари ва геосиёсий мавқеи жиҳатидан жуда юқори имкониятга эга ва биргаликда ишлаш орқали улар халқаро иқтисодиёт ва энергетика соҳасида янги тенгламаларни яратиши мумкин.

Ёрлиқ