Ҳазрат Маҳдий (аж) нинг валодат кунлари қутлуғ бўлсин!
-
Ҳазрат Маҳдий (аж) нинг валодат кунлари қутлуғ бўлсин!
Бугун ҳижрий-қамарий 1444 йилнинг 14-шабон куни -Мелодий 2023 йил 8 март), дунё шиаларининг ўн иккинчи имоми Ҳазрат Маҳдий (аж) таваллуд кунига тўғри келади.
Ҳазрат Имом Маҳдий (аж) ҳижрий-қамарий 255 йил шаъбон ойининг 14-куни Сомиро шаҳрида дунёга келдилар. Падари бузрукворлари Имом Ҳасан Аскарий (ас), волидаи муҳтарамалари эса Наржис Хотун эдилар.
Ул зот туғилгандан сӯнг Ҳазрат Маҳдий 5 йил давомида оталари қарамоғида ярим яширин тарзда яшадилар.
260 ҳижрий-қамарий йилда Имом Ҳасан Аскарий (ас) шаҳид бўлганидан сўнг, кичик ғойиблик даври бошланиб, 329 ҳижрий-қамарий йилгача давом этди. Бу даврда Ҳазрати Маҳдий (аж) тўрт ноиб (ӯринбосар) орқали халқ ишларини давом эттирдилар.
Ҳазрат Маҳдий- Имом Замоннинг буюк ғойиблик даври эса ҳижрий-қамарий 329 йилдан бошланган.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг халқи Имом Маҳдий /ажж/ валодат куни кечаси ва кунида диний масканларга ташриф буюриб турли байрамлар уюштириш, шарбат ва ширинликлар тарқатиш, мавлудхонлик ва маддоҳликлар куйлаб, имомга садоқатларини намойиш этишади.