март 08, 2023 10:44 Asia/Tashkent
  • Ҳазрат Маҳдий (аж) нинг валодат кунлари қутлуғ бўлсин!
    Ҳазрат Маҳдий (аж) нинг валодат кунлари қутлуғ бўлсин!

Бугун ҳижрий-қамарий 1444 йилнинг 14-шабон куни -Мелодий 2023 йил 8 март), дунё шиаларининг ўн иккинчи имоми Ҳазрат Маҳдий (аж) таваллуд кунига тўғри келади.

Ҳазрат Имом Маҳдий (аж) ҳижрий-қамарий  255 йил шаъбон ойининг 14-куни  Сомиро шаҳрида  дунёга келдилар. Падари бузрукворлари Имом Ҳасан Аскарий (ас),  волидаи муҳтарамалари эса Наржис Хотун эдилар.

Ул зот туғилгандан сӯнг Ҳазрат Маҳдий 5 йил давомида оталари қарамоғида ярим яширин тарзда яшадилар.

260 ҳижрий-қамарий  йилда Имом Ҳасан Аскарий (ас) шаҳид бўлганидан сўнг, кичик ғойиблик даври бошланиб, 329 ҳижрий-қамарий йилгача  давом этди. Бу даврда Ҳазрати Маҳдий (аж) тўрт ноиб (ӯринбосар) орқали халқ ишларини давом эттирдилар.

Ҳазрат Маҳдий- Имом Замоннинг буюк ғойиблик  даври эса ҳижрий-қамарий 329 йилдан бошланган.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг халқи Имом Маҳдий /ажж/ валодат куни кечаси ва кунида диний масканларга ташриф буюриб  турли байрамлар уюштириш, шарбат ва ширинликлар  тарқатиш, мавлудхонлик  ва маддоҳликлар куйлаб, имомга садоқатларини намойиш этишади. 

 

Ёрлиқ