Зарғомий Наврўз халқаро байрамида: Наврўз инсониятнинг энг қадимги байрамидир
(last modified Tue, 14 Mar 2023 08:08:20 GMT )
март 14, 2023 13:08 Asia/Tashkent
  • Зарғомий Наврўз халқаро байрамида: Наврўз инсониятнинг энг қадимги байрамидир
    Зарғомий Наврўз халқаро байрамида: Наврўз инсониятнинг энг қадимги байрамидир

Эрон Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Наврўз халқаро байрамидаги сўзларида Наврўз инсониятнинг энг қадимий байрамидир ва бутун дунё халқлари бу қадимий умуминсоний диннинг эгаларидир деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси маданий мерос ва ҳунармандчилик вазири Сайид Изаттулоҳ Зарғомий кеча Теҳрондаги Халқаро Наврўз фестивалини хотирлаш маросимида тарихи ҳам табиат билан боғланган Наврўз байрами нафақат глобал рўйхатга олиш файлига аъзо 12 давлат учун балки бутун дунё халқлари учун Наврўз байрамидир деб изоҳлади.

Эрон Ислом республикасии маданий мерос ва ҳунармандчилик вазири ўз сўзларида Наврўзда яширинган кўплаб тушунчалар барча яхшилик ва фазилатларнинг Наврўз билан боғлиқлигини кўрсатади деб қўшимча қилди.

Тожикистон республикасининг Теҳрондаги элчиси Низомиддин Зоҳдий ҳам Наврўз ҳақида турли халқлардан бўлган шоир ва ёзувчиларнинг араларини тилга олиб Наврўз энг қадимий маросимларидан бири бўлиб кескинликни қабул қилмайди чунки уни ҳар йил бошида нишонлайдиган халқлар бир неча минг йиллик бу қадимий маросимни ҳимоя қилади деб маълум қилди.

Низомиддин Зоҳидий шунингдек Наврўз бу байрмни қўрқиловчи ва нишонлайдиган халқлар орасида жасурлик, кечиримлилик, дўстлик ва тинчликсеварлик каби қадриятлар ва фазилатларни тарғиб қилади деб таъкидлади.

Эроннинг форс тили ва адабиёти академияси раиси Ғуломали Ҳаддод Одил ҳам Наврўз байрами анъаналар, ҳикоялар, одоблар ва ёқимли маданиятлар хазинаси бўлиб юксалиш ва ҳаётнинг бошланишидир деб эълон қилди.

Ҳаддод Одил ҳам Наврўз ҳудуди ва минтақаси давлатлари бир-бири билан ҳамкорликда бу кенг минтақада тинчлик ва дўстлик, осойишалик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга умид билдирди.

Наврўз умумжаҳон байрами Эрон маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири, қатор маданият ва адабиёт вакиллари, Хитой, Тожикистон, Қирғизистон элчилари, ЮНЕСКО минтақаси бюросининг маъмурий ва молияваий масалалар бўйича директори Розана Ян Андре каби Наврўз халқаро рўйхатага олиш файли ва идорасига аъзо мамлакатлар вакиллари иштирокида   кеча Теҳроннинг Ниёварон маданий-тарихий мажмуасида бўлиб ўтди.