март 17, 2023 13:30 Asia/Tashkent
  • Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби ва Бирлашган Араб Амирликлари Президентининг икки томонлама ва халқаро масалалар юзасидан маслаҳатлашуви

Ислом Инқилоби Муаззам раҳбари  вакили ва Эрон Миллий Хавфсизлик Олий Кенгаши котиби Бирлашган Араб Амирликлари президенти билан учрашиб, икки томонлама масалалар, энг муҳим минтақавий ва халқаро ўзгаришларни муҳокама қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтинингг хабар қилишича, пайшанба куни Абу-Дабига келган Ислом инқилоби раҳбарининг вакили, Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Муҳаммад Бин Зоид Бин Султон Ол Наҳаён билан учрашди ва икки томонлама муносабатларнинг тарихий илдизига, шунингдек, икки давлат ўртасидаги маданий ва диний муштаракликларга тўхталар экан, Эрон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги барча соҳаларда алоқалар кенгайиб, чуқурлашиб бораётганини таькидлади.

Шамхоний Форс кўрфазининг хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид солувчи инқирозни келтириб чиқарувчи омилларнинг минтақадан ташқари давлатлар раҳбариятининг ролини тушунтирди ва қўшимча қилди:Маҳаллий имкониятларга асосланган жамоавий хавфсизликка эришишга ҳаракат қилиш кўплаб ҳозирги инқирозларнинг охири бўлиши мумкин.

Эрон Миллий Хавфсизлик Олий Кенгаши котиби асосан хорижликларнинг аралашуви ҳамда Америка ва сионистик режимнинг Форс кўрфазидаги фитналари сабаб бўлган мавжуд муаммоларни баҳолаб, шундай деди:Кучлироқ минтақани шакллантириш ҳар бир инсон қадам ташлаши керак бўлган эришиладиган идеалдир.

Шамхоний икки давлат раҳбарларининг ҳал қилувчи иродасига ишора қилиб, муносабатларни ҳар томонлама кенгайтиришга алоҳида урғу берди:Икки томонлама ҳамкорлик йўлидаги барча ички ва ташқи тўсиқларни, айниқса, иқтисодий-тижорий ҳамкорликдаги тўсиқларни аниқлаш ва тезда бартараф этиш керак, чунки бу соҳадаги ҳар қандай кечикиш ҳамма учун зарар келтиради.

Эрон Миллий Хавфсизлик Олий Кенгаши котиби бугунги кунда ислом олами ва Форс кўрфази минтақаси ҳамма нарсадан кўра ҳамкорлик ва яқинлашувга муҳтож эканини таькидлади:Бу масала барча исломий мамлакатларнинг юксалишига олиб келиши ва фаровонлик ва тинчлик олиб келиши мумкин.

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид ҳам адмирал Шамхонийнинг БААга ташрифидан мамнунлигини изҳор этиб, шунингдек, минтақа давлатларининг ўзаро ҳамжиҳатлик ва яқинлашувида ҳал қилувчи қадам бўлган Теҳрон ва Ар-Риёд ўртасидаги яқинда эришилган келишувни табриклаб, умидворлик билдирди:Эрон-БАА муносабатларида янги саҳифа очилиши керак.

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти шундай деди:БАА икки давлат ўртасидаги айрим тушунмовчиликларни бартараф этиш орқали икки томонлама муносабатларни барча соҳаларда энг юқори даражага кўтаришга тайёр ва жуда қизиқиш билдиради.

Ёрлиқ