декабр 06, 2023 13:21 Asia/Tashkent
  • Эрон ҳукумати Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг 44-йиғилиши якуний баёнотига аксиламал кўрсатди
    Эрон ҳукумати Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг 44-йиғилиши якуний баёнотига аксиламал кўрсатди

Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуоо котиби, Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши раҳбарларининг 44-йиғилишининг якуний баёнотининг Эронга нисбатан айрим бандларидан афсусда эканлигини билдириб, уларни қабул қилиб бўлмайдиган ва рад этилган деб топди.

Эслатиб ўтамиз, Қатар пойтахти Доха шаҳрида бўлиб ўтган 44-йиғилиши якунида Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар етакчилари Ораш газ кони иши, тинч ядровий масала, мудофаа ва превентив кучи ва Эроннинг 3 лик ороллари сохта иддаоларни яна такрорладилар.

Шунингдек Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши Эрон Ислом Республикасининг 3 та оролига нисбатан такрорий даъвосидан сўнг Теҳрондан бу масалани БАА ёки халқаро суд билан тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан ҳал қилишни сўради.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича  Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний  Эроннинг қаъий ва принсипиал позицияларини таъкидлаб, Бумусо, Катта тунб /Тунби бузург/,  Кичик тунб /тунби кўчак/ ороллари Эрон Ислом респубилкасининг  ажралмас бир қисми эканлигига тўхталиб, Теҳрон ҳукумати  ушбу оролларга ҳар қандай даъвони ўзининг ички ҳудуди, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига аралашиш сифатида баҳолаб уни кескин қоралайди деб эълон қилди.

Эроннинг ракета салоҳияти шаффоф ҳарбий доктрина доирасида бўлиб олдини олиш ва миллий хавфсизликни сақлашга асосланган. минтақавий хавфсизлик учун хавф эса бу исломий мамлакатлар ва минтақавий барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид бўлган минтақадан ташқари ўйинчилардир ва сиоинстик режимнинг ҳарбий мавжудлигигидир  деб аниқлик киритди Эрон ТИВ матбуот котиби.

Каъоний шунингдек Эроннинг терроризмга қарши ҳақиқий кураш ҳамда денгиз хавфсизлигини мустаҳкамлашш ва кучайтиришдаги хавфсизлик ролини таъкидлаб Эрон Ислом республикаси ҳуқуқ ва мажбуриятлар  доирасида ўз қонунлар ва халқаро мажбуриятларига ҳамиша амал қилган ва Атом энергияси бўйича халқаро  агентлик билан ҳам кенг қамровли кафолатлар тўғрисидаги битим асосида конструктив ҳамкорлик давом эттирмоқда деб эслатди.

Эрон ТИВ матбуот котиби Эрон Ислом Республикасининг қўшнилар билан яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик доирасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш тамойилига асосланган сиёсатига ҳам ишора қилар экан, Эроннинг ушбу доирада барқарор, хавфсиз ва фарофон минтақага эришиш истаги ҳамда қўшнилар билан ҳамкорлик  ва хорижий аралашувларни инкор қилишини таъкидлади.

Ёрлиқ