Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Ироққа ташриф буюрди
(last modified Sun, 19 Mar 2023 11:40:32 GMT )
март 19, 2023 16:40 Asia/Tashkent
  • Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Ироққа ташриф буюрди
    Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Ироққа ташриф буюрди

Эрон Миллий Хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний Ироқ хавфсизлик маслаҳатчиси билан учрашиб суҳбатлашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича бугун Бағдодга ташриф буюрган Эрон Ислом республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний Бағдод аэропортида Ироқ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Қосим Алаъражий билан учрашиб мулоқот қилди.

Али Шамхонийнинг Ироққа ташрифи Ироқ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Қосим ал-Алаъражийнинг таклифига биноан амалга оширилмоқда. Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Ироққа сафари чоғида ушбу мамлакат ҳукуматининг юқори мартабали сиёсий ва иқтисодий расмийлари билан учрашиб фикр алмашишни режалаштирган.

Шамхоний бу учрашув чоғида икки давлатниннг кенг қамровли хавфсизлик битимни тайёрлаш ва якунлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларига ҳам тўхталиб, бу келишувнинг қатъий амалий ошириши билан террорчилик таҳдидларини камайтириш ва чегара хавфсилигини юзага келишига йўл қўймаслик билан бир қаторда икки давлат ўртасидаги муносбатларни сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларда ҳар томонлама ривожлантириш учун аввалгидан кўра кўпроқ замин яратилади деб қайд этди.

У шунингдек АҚШнинг инқирозга сабабчи сиёсати ва ҳаракатлари минтақа ва Ироқдаги ишончсизликнинг асосий манбаи эканлишини маълум қилди.

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида яқинда эришилган келишувга эришишда Ироқ ҳукуматининг самарали роли ва ёрдамини юқори баҳолаб, шубҳасиз минтақа давлатлари қўшма муаммо ва инқирозларни хорижликларнинг иштирокисиз ва аралашувисиз мулоқот, икки ва кўп томонлама ҳамкорлик соясида ҳал қила олади деб айтди.

Эслатиб ўтамиз 11 март куни Эрон Ислом Республикаси ва Саудия Арабистони 7 йилдан сўнг муносабатларни тиклашга келишиб олди ва яқин икки ой ичида икки давлат элчихоналарини қайта очишга қарор қилди.

Ироқ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Қосим Алаъражий ҳам бу учрашувда шубҳасиз икки давлат ўртасида Эрон ва Ироқ муносабатларига юкланган хавфсизлик муаммоларни бартараф этиш бўйича келишув икки дўст ва қардош давлат ва халқ манфаатида бўлади деб таъкидлади.

Эрон Миллий Хавфсизлик олий кенгаши котибининг Ироққа ташрифи чоғида бир неча ой давомида муҳокама қилинган ва алмашилган қўшма хавфсизлик ҳамкорлик ҳужжати икки давлатнинг юқори даражадаги хавфсизлик ходимлари томонидан ҳам имзоланди.

Яхши қўшничиликни фаол ҳимоя қилиш ва умумий чегаралар хавфсизлигини қуриқлаш бўйияа масъулият ва ўзаро мажбуриятни кучайтирувчи бу ҳужжатнинг имзоланиши Эроннинг шимол- ғарб чегарасидаги сионистик режимга алоқадор қуролли аксилинқилобий унсурлар ва элементларнинг ноқонуний фаолияти ва мавжудлигига барҳам беришда ҳал қилувчи рол ўйнайди.

Ироқ давлати Эроннинг иккинчи савдо ҳамркоридир. Али Шамхонийнинг бу сафарида банк ва иқтисод вакилларини ранг-баранг иштирок этиши  Эроннинг 13-давлатини  ташқи алоқаларида хавфсизлик ва сиёсий муаммоларни бошқариш этиш учун фаол ҳаракатларидан ташқари қўшни мамлакатлар билан савдо ва иқтисодий муносабатларни ҳам инобатга олаётганидан далолат бермоқда.