март 31, 2023 14:14 Asia/Tashkent
  • Эрон сионистларнинг Сурияга ҳужумини қоралади
    Эрон сионистларнинг Сурияга ҳужумини қоралади

Эрон Ислом республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби сионистик режимнинг Дамашқ ва унинг атрофидаги айрим марказларга уюштирган ҳужумларини кескин қоралади.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний шундай деди:Афсуски ва ҳайратланарлиси шундаки, халқаро ҳамжамият сионистик режимнинг Сурияга, жумладан, бу давлатнинг фуқаролик аеропортлари ва ҳатто турар-жой ҳудудларига тинимсиз ҳарбий ҳужумларига нисбатан кутилгандек ва тўхтатувчи муносабат билдирмади ва бу ҳолат юқорида тилга олинган тузумни Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган мустақил давлатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузишда давом этишига, фуқаролари ва аскарларига қарши жиноятларни такрорлашига ундади.

Дипломатик орган матбуот котиби бундай тажовузкор хатти-ҳаракатларни халқаро қонунлар ва қоидаларни аниқ ва доимий равишда бузиш, шунингдек, ушбу режимнинг ички инқирозлари ва чуқур бўлинишидан эътиборни чалғитишга қаратилган проектив ҳаракатлар, шунингдек, унинг бу давлатнинг ички мустаҳкамланиши ва Суриянинг ташқи алоқаларида сўнгги очилишлардан норозилиги сифатида баҳолади.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби яна бир бор Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши бошчилигидаги масъул халқаро институтларни тажовузкорларга қарши ҳаракатда қонуний ва эътироф этилган масъулиятни зудлик билан бажаришга ва сионистик режим тажовузлари давом этишининг олдини олиш ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини такрор ва қўпол равишда бузишга қарши чора кўришга чақирди

Сионистик режимнинг бомбардимончилари бугун (жума) эрталаб Дамашқдаги бир қанча нишонларни бомбардимон қилди.

Бу хабарга кўра, Элдимас ҳудуди сионистик режимнинг босқинчи бомбардимончилари томонидан ҳужумга учраган.

Сурия армиясининг ҳаво мудофааси отилган ракеталарнинг бир нечтасини тутиб, йўқ қилишга муваффақ бўлди.

Ёрлиқ