Сурияда яна бир эронлик ҳарбий маслаҳатчиси шаҳид бўлди
Сионистик режим армияси ҳужуми натижасида Суриядаги Эроннинг ҳарбий маслаҳатчиларидан яна бири бўлган Миқдод Меҳқоний шаҳид бўлди.
Эрон телерадиокомпанясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, жума куни эрталаб сионистик режим армиясининг Дамашқ атрофига уюштирган ҳужумида Суриядаги Эроннинг маслаҳатчиларидан бири бўлган Миқдод Меҳқоний жароҳат олганди.
Шаҳид Миқдод Меҳқоний жума куни сионистик режим ҳужумида шаҳид бўлган Милод Ҳайдарийнинг сафдошларидан бири эди.
Босқинчи сионистик режимнинг қирувчи учоқлари жума кунги эрталаб Дамашқ шаҳридаги бир қанча марказларни бомбардимон этганди.
Сурия ОАВларига кўра, Ал-Димос ҳудуди сионистик режимнинг қирувчи учоқлари томонидан ҳужумга учради.
Сурия Қуроли кучларининг ҳаво мудофааси ҳам сионистлар томонидан отилган ракетларнинг бир нечтасини тутиб, йўқ қилишга муваффақ бўлди.