Теҳронда ҳарам ҳимоячилари шаҳидларининг жаноза маросими бўлиб ўтди
Бугун ҳарам ҳимоячилари шаҳидлар Милод Ҳайдарий ва Миқдод Меҳқонийнинг жаноза маросими Теҳрондаги рўзадор халқининг кенг кўламли иштирокида ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг ҳарбий маслаҳатчиси гвардия майёри Милод Ҳайдарий ва гвардия капитани Миқдод Меҳқоний Жаъфарбодий жума куни Суриянинг Дамашқ шаҳри атрофига қарши сионистик режимнинг ҳужумлари оқибатида шаҳид бўлдилар.
Эрон телерадокомапаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, халқнинг турли қатлами ва Эрон ҳарбий ва мамлакат расмийлари иштирок этган бу маросимда ушбу улуғ шаҳидлар тобутлари рўзадор Теҳрон халқининг елкасида Имом Ҳусейн майдонидан Шуҳадо майдонига оли борилди.
Кеча ҳам шаҳид Милод Ҳайдарий ва шаҳид Миқдод Меҳқонийнинг жаноза маросимлари Теҳрон шарқидаги Қарчак шаҳрининг рўзадор халқининг ҳузурида бўлиб ўтганди.