Кеча Эронда биринчи Лайлатул-Қадр кечалари эди
Кеча Муборак Рамазон ойининг 19-чи кунида бутун Эрон халқи диний маконлар жумладан, масжидлар ва ҳусейнияларга бориб биринчи Лайлатул-Қадр кечаларини ўтказдилар.
Айтиш керакки Муборак Рамазон ойининг 19 чи куни Хавориж гуруҳидан бўлган Ибн Мулжам Муродий, бомдод номозини ўқаётган дунё шиалариниг биринчи имоми Ҳазрат Али/а/га ҳужум қилиб ул зотнинг Муборак пешоналарига заҳарланган қилич билан зарба урди.
Ҳазрат Али/а/ ушбу зарбадан сўнг ўз уйида Муборак Рамазон ойининг 21 куни шаҳид бўлгандилар.
Муборак Рамазон ойининг 19, 21 ва 23 кечалари шиа мазҳаби пайравлари нуқтаи назаридан Қадр ё ўзи Лайлатул-Қадр кечалари ҳисобланади. Бу кечаларада ибодат қилиш, Жавшан дуосини айтиш ва Худованд билан роз -ниёз қилиш билан машғул бўлишади.
Қадр кечалари- Лайлатул-Қадр кечалари йилнинг энг фазилатли кечаси бўлиб, бу кечадаги амаллар минг ой кечаларидан афзалроқдир ва унда инсон тақдири аниқланади.
Эрон Ислом Республикасининг муъмин халқи масжидлар ва бошқа диний маконларга хусусан Машҳад шаҳридаги Имом Ризо /а/ муқаддас зиёратгоҳи, Жамкарон масжиди ва Ҳазрат Маъсума /саломуллоҳи алайҳо/ зиёратгоҳига бориб Лайлатул-қадр кечаларини нишонладилар.