Лайлатул-қадрнинг 2-кечаси: Эроннинг турли ҳудудларида дуо ва азодорлик билан ўтказилди
(last modified Wed, 12 Apr 2023 06:34:36 GMT )
апрел 12, 2023 11:34 Asia/Tashkent
  • Лайлатул-қадрнинг 2-кечаси: Эроннинг турли ҳудудларида дуо ва азодорлик билан ўтказилди
    Лайлатул-қадрнинг 2-кечаси: Эроннинг турли ҳудудларида дуо ва азодорлик билан ўтказилди

Эроннинг турли минтақаларида айниқа Машҳаддаги Ҳазрат Ризо/а/ ва Қум шаҳридаги Ҳазрат Маъсума /саломуллоҳи алайҳо/ зиёратгоҳи ва ҳарамларида Лайлатулқадрнинг иккинчи кечаси /Қадр кечаси/ зиёратчилар иштирокида бўлиб ўтди.

Бугун чоршанба шанба  ҳижрий -қамарий 1440 йили милодий ҳисоб билан  2023 йил 12 апрель Муборак Рамазон ойининг 21 -чи куни Ҳазрат Имом Али /а/нг шаҳид бўлган санасига тўғри келади.

Муборак Рамазон ойининг 19 куни тонгида Хавориж гуруҳидан бўлган Ибн Мулжаб Муродий, бомдод намозини ўқиш ҳолида бўлган Ҳазрат Али  /а/ га  заҳарлантирилган шамшир билан ҳужум қилиб, ул зотнинг бошига зарба етказганди. Ҳазрат Али /а/ ҳам бу зарбадан кейин уйида ётқизилди ва ҳодисанинг икки кунидан кейин Муборак Рамзон ойининг 21 кунида шаҳид бўлишди.

Эслатиб ўтамиз,  Эронда Муборак Рамазон ойининг 19, 21 ва 23 кечалари Қадр кечаларига тўғри келади ва мусулмонлар бу кечаларда Қуръони каримни тиловат этиб, Парвадигор даргоҳига қўшимча тоат -ибодатларини бажо келтирадилар.

Исломий Эроннинг муъмин халқи  Қадр кечаларида масжидлар, ҳусейниялар ва бошқа мазҳабий маконлар жумладан Машҳад шаҳридаги Ҳазрат Имом Ризо /а/  ҳарамлари  Қум шаҳридаги Ҳазрат Маъсума /с.а/ ҳарамларига бориб Қадр кечаларини ўтказадилар.

Ҳазрат Имом Али /а/ шаҳид бўлган кечада Машҳаддаги  Имом Ризо /а/  ва Қум шаҳридаги Ҳазрат Маъсума /саломулоҳи алайҳо/ зиёратгоҳларининг зиёратчилари,   бу зиёратгоҳлар ҳовлилари ва  атрофидаги кўчаларда  тонг отгунича ибодат қилиб Қуръони каримни тиловат қилдилар.

Ёрлиқ