апрел 18, 2023 11:00 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий: Эрон қуролли кучлари АҚШ ҳарбийларига ҳудудни зудлик билан тарк этишларини тавсия қилади
    Иброҳим Раисий: Эрон қуролли кучлари АҚШ ҳарбийларига ҳудудни зудлик билан тарк этишларини тавсия қилади

Эрон президенти армия кунидаги нутқида, Эрон Ислом Республикаси армияси ва қуролли кучларини минтақадан ташқари кучларга айниқса АҚШ ҳарбийларига имкон қадар минтақани тезроқ тарк этишларини тавсия қилишини айтди.

Эрон ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий бугун Эрон армияси кунидаги парад чоғида сўзлаган нутқида, Эрон қуроли кучлари  минтақа хавфсизлигини таъминловчи эканлигини эслатиб,   Эрон Ислом республикаси армиясининг мурожаати минтақа давлалари учун тинчлик ва дўстлик бўлиб минтақа хавфсизлигини сақлашни истаган ҳар бир томонни қўллаб қувватлайди деб таъкидлади.

Иброҳим Раисий бу нутқида Эрон қуролли кучлари минтақа хавфсизлигиниг кафилидир ва минтақадан ташқари кучлар минтақа хавфсизигига ҳисса қўшмайди деб қўшимча қилди.

Эрон президенти  минтақа миллатлари ва халқига хитобан, Эрон ислом Республикаси армияси  минтақа халқлари хавфсизиги, фаровонлиги ва тинч ҳаётини доим қўллаб-қувватлайди ва ҳукума ҳам қуролли кучларни жиҳозлаш ва қўллаб-қувватлашга вазифаси бор деб маълум қилди.

Раисий шунингдек Ислом Инқилоби душманлари айниқса сиоинстик режим энг кичик хато ҳаракат  Эрон қуролли кучларининг кескн жавобига оли келиши ва Эронга қарши қаратилган ҳаракат  Ҳайфо ва Тел-авивнинг йўқ бўлиб кетилишига сабаб бўлади деб эълон қилди.

Бугун 29 фарвардин (18 апрел ойи) Эроннинг миллий тақвимида, армия кунидир.

Ёрлиқ