Эрон президенти: сионистик режимнинг тажовузини қоралашнинг ўзи етарли эмас
Эрон Ислом республикаси президенти сионистик режимнинг Масжид-улақсо ва ҳимоясиз Фаластин халқига қилган ҳужумлари давомида яқинда амалга оширган жиноий ҳаракатларига ишора қилиб, бу тажовузларни шунчаки қоралаш етарли эмас деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, кеча Эрон президенти Иброҳим Раисий ислом мамлакатлари элчилари ва ишбилармонлари билан ифторлик зиёфатида Раазон ҳайити куни билан олдиндан табриклаб, сионистик режимнинг сўнгги пайтларда Масжид-улақсо ва ҳимоясиз Фаластин халқига ҳужум қилган жиноий ҳаракатларига тўхталиб, бу тажовузларни фақат ва шунчаки қоралаш етарли эмаслигини таъкидлади ва бугунги кунда мусулмон халқларининг умиди ҳам сиоинстик режим жиноятларига қарши туриш ва мазлум Фаластин халқини қўллаб-қувватлашда амалай ҳаракат қилишдир деб эълон қилди.
Эрон президенти Эрон Ислом Республикасининг Фаластин масаласини ҳал этиш бўйича стратегиясини Ислом Инқилоби олий раҳнамосининг Фаластин халқининг овоз бериши билан уларнинг ўзлари тақдирини белгиллаши ва фаластинликларнинг орзу қилинган ҳукуматини тузиш борасидаги таклифлари ва ташаббусини эканлигини қайд этди.
Раисий шунингдек, бўлинишлар, террорчи ва такфирий гуруҳларни қўллаб-қувватлаш ва мусулмонлар муқаддасликларни таҳқирлашни душманларнинг исломий жомеаларга зарба бериш ва уларни заифлаштириш йўлидаги ҳатти -ҳаракати эканлигига тўхталиб исломий мамлакталарнинг бундай фитналарга қарши туриш учун бирлик ва ирдамликка чақирди.
Эрон Ислом Республикаси президенти ислом давлатлари билан қўшничилик ва муносабатлар сиёсатларини Эрон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида ҳисоблаб, қўшни давлат Афғонистонни ҳам ислом оламининг бир қисми эканлигини баён этиб, Афғонистоннинг барча этник гуруҳлари,динлари ва халқлари вакилларидан биорат инклюзив ва кенг қамровли ҳукуматни шакллантириш орқали бу мамлактанинг халқи муаммоларини ҳал этиш Эрон Ислом Республикаси томонидан алоҳида таъкидланган ва ҳимоя қилинаётган вариантдир деб изоҳлади.
У сўзларининг бошқа қисимда, АҚШ ва НАТОнинг Афғонистонда бўлган йигирма йил ичида бу мамлакат халқи уруш ва қон тўкилишида бошқа ҳеч нарса бўлмаган ва бугун Афғонистон халқининг ўз манфаатларини бегиллаш бўйича иродасини ўз тақдирини белгилабб ва рўёбга чиқариш вақти келди деб маълум қилди.