Эрон ва Ўзбекистон қўшма эркин ҳудуд ташкил этиш бўйича музокара ўтказди
Эрон Ислмо Республикасининг эркин зоналари олий кенгаши котиби Ўзбекистон эркин ва махсус иқтисодий зоналари мутасаддилари билан икки давлат ўртасида қўшма эркин ҳудуд ташкил этиш масаласини муҳокама қилди ва музокаралар олиб борди.
Эрон телерадиокомапинясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон эркин зоналари олий кенгаши котиби Ҳужатуллоҳ Абдулмаликий Ўзбекистон президенти ва бошқа юқори мартабали амалдорлар, халқаро ва минтақавий молия ташкилотлари ҳамда институтлари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган халқаро сармоявий учрашувда қатнашди.
Эрон эркин зонналари олий кенгаши котиби Ўзбекистоннинг бир қанча эркин ва махсус зоналарига бориб икки давлат ўртасидаги сармоя ва савдо учун қўшма имкониятлар ва потенсиалларини фойдаси ва фойдаланиши масаласи муҳокама қилди.
Ўзбекистон инвестициялар вазири ўринбосари билан учрашув ва Эрон ва Ўзбекистон ўртасида қўшма эркин зоналарни амалга оширишнинг амалий йўллари бўйича маслаҳатлашув Ҳужжатулоҳ Абдулмаликийнинг Тошкентга сафарининг иккинчи кунидаги бошқа дастурлари қаторида эди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Эрон элчиси Ҳамид Найирободий билан учрашиб икки томонлама алоқлар ва ҳамкорликлар юзасидан фикр алмашдилар.