апрел 30, 2023 12:01 Asia/Tashkent
  • Бугун Эронда Форс Кўрфази Миллий кунидир
    Бугун Эронда Форс Кўрфази Миллий кунидир

Бугун якшанба куни ҳижрий шамсий 1402-йилнингг 10-урдибиҳишт, милодий 2023-йилнинг 30-апрели, милодий 1622-йилда Португалия мустамликачилари Эроннинг жанубий сувларидан қувилганлигининг йиллиги яъни Форс Кўрфазининг миллий кунига тўғри келади.

Форс Кўрфази муҳим денгиз йўли сифатида доимо муҳим сиёсий мавқега эга бўлган ва бугунги кукнда дунёда энг муҳим халқаро сув йўли сифатида танилган.

Бу кўрфаз ҳар доим Шарқ ва Ғарб ўртасида товар айирбошлаш ва савдо-сотиқ учун дарвоза сифатида минатақавий ва халқаро кучлар ўртасидаги рақобат ва можаролар майдони бўлган.

Охирги йилларда Форс Кўрфази зоннасидаги араб давлатлари Ғарб мустамликачилигини қўзғатиб бу кўрфазниг номини бузиб кўрсатишга уринмоқда.

Ва ҳолангки Форс Кўрфазининг номи узоқ ўтмиш ва мингглаб йллардан бери ўзгармай Форс Кўрфази -Халижи Форс бўлган.

Форс Кўрфази нафақат Ғарбий Осиё ва Осиё қитъасида балки бутун дунёда алоҳида аҳамиятга эга бўлиб Эрон цивилизацияси билан минглаб йиллик алоқага эгадир.

Шу муносабат билан бу сув йўли доимо сиёсий ҳарбий ва иқтисодий кучлар  геологлар, археологлар, тарихчилар ва географларнинг диққат марказида бўлиб келган.

Форс Кўрфази эса Эрон ва Саудия Арабистон ярим ороли ўртасидаги ярим ёпиқ денгиз бўлиб  Ҳурмуз бўғози орқали Уммон денгизига ва у ердан Ҳинд океанига олиб боради.

Ёрлиқ