Инқилобнинг Муаззам раҳбари муаллимлар билан учрашувда: Ўқувчилар эронлик эканликлари билан фахрланишлари керак
(last modified Tue, 02 May 2023 07:53:49 GMT )
май 02, 2023 12:53 Asia/Tashkent
  • Инқилобнинг Муаззам раҳбари муаллимлар билан учрашувда: Ўқувчилар эронлик эканликлари билан фахрланишлари керак
    Инқилобнинг Муаззам раҳбари муаллимлар билан учрашувда: Ўқувчилар эронлик эканликлари билан фахрланишлари керак

Ислом инқилоби муаззам раҳбари ўқитувчилар билан бўлиб ўтган учрашувда мамлакат фарзандларида эронлик ва исломий ўзликни ва миллий характерни жонлантиришимиз кераклигини таькидлаб, аниқлик киритдилар:Ўқувчилар эронлик эканликлари билан фахрланишлари керакки, бу фахрланишга арзийди

Шаҳид Мутаҳарий шаҳидлиги ва Устозлар куни билан бир вақтда мамлакатнинг турли бурчакларидан келган бир гуруҳ устоз ва зиёлилар бугун эрталаб (сешанба) Имом Ҳумайнийнинг (р.а.) Ҳусайниясига ташриф буюриб, Ислом инқилоби раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий билан учрашдилар. 

Иран Пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, Оятуллоҳ Хоманаий ушбу йиғилишда шаҳид Оятуллоҳ Мутаҳҳарий хотирасини ҳурмат қилиш чоғида; уни чин маьнода устоз деб атадилар ва  қўшимча қилдилар:Биз мактаб ўқитувчилари ёки университет устозларидан кутган барча фазилатлар бу одамда мавжуд эди; Шаҳид Мутаҳҳарий ижодида илм, фидойилик, аниқлик, амал, интизом ва тартиб бор эди.

У киши таъкидладилар:Унинг шаҳидлиги ҳам юрт учун барака олиб келди. Унинг ўзи ҳам шу шаҳидлик туфайли юксак мартабаларга эришди, асарлари жамият қалбидан жой олди, ёзганларини, тайёрлаган маьрузаларини, айниқса, устозлар ўқишини тавсия қиламан.

Ушбу учрашувнинг давомида инқилобнинг муаззам раҳбари ўқитувчиларга миннатдорчилик билдирди:Бугун ўқитувчилар ҳақида биринчи айтишим керак бўлган нарса, ўқитувчилар жамоасига миннатдорчилик билдиришдир; Исломий тузум, Ислом ва мусулмонларнинг бу номаьлум аскарлари мамлакатнинг турли ҳудудларида тинч меҳнат билан, мужоҳидат билан бандлар. Улар қийинчилик билан, кўп муаммолар билан ишлашмоқда. Дарҳақиқат, бу ўқитувчилар жамияти халқ фарзандларини тарбиялаб, уларни ёруғ келажакка тайёрламоқда.

У киши таъкидладилар:Ўқитувчи аслида мамлакат келажагининг меьморидир; Бугун сиз мамлакатнинг эртанги кунини қуряпсиз.

*Ушбу хабар тўлдирилмоқда