май 02, 2023 18:05 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби раҳбари: Эрон ривожланишининг қийин вариантларидан ўтиш фақат таълим ва тарбия ролини мустаҳкамлаш орқали муяссар бўлади
    Ислом Инқилоби раҳбари: Эрон ривожланишининг қийин вариантларидан ўтиш фақат таълим ва тарбия ролини мустаҳкамлаш орқали муяссар бўлади

Ислом Инқилоибй олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий бугун Эроннинг кўп сонли ўқитувчилари ва зиёлилари билан учрашувларида маорифнинг ёрдами ва ролисиз мамлакатнинг ҳар томонлама тараққиётининг мураккаб босқичларидан ўтишнинг иложи йўқ деб таъкидладилар.

Ислом Инқлоби олий раҳнамоси идорасининг маълуотлар сайтининг хабар қилишича,  бугун сешанба Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  бу учрашувда  шаҳид Муртазо Мутаҳарий хотирасини " ҳақиқий ва комил устоз" намунаси сифатида эъзозлаб кўплаб мутахассис ва экспертларни якдил фикри билан ўқитувчиларга мамлакат муаммоларига ечимм топиш учун унинг асарларидар фойдаланилиши тавсия қилинади деб изоҳладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Эроннинг зиёли ёшларида " Эрон-исломий ўзлик ва милилй шахсият" туйғусини қайта тиклашни асосий бурч сифатида  баҳолаб бу жараёнда форс тили масаласи малакат байроғи, эронлик шараф ва итифхор туйғуси муҳим ўрин тутади де эълон қилдилар.

Ул Ҳазрат шунингдек албатта бу масалаларга насиҳат ва сўз билан эришиб бўлмайди лекин ўқувичларга ҳақиқий маданий, илмий ва тарихий факт ва ёзувларни ўргатиш керак деб таъкидладилар.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари исломий тушунчаларни киритиш, исломий ва эронлик олимлар  ҳамда илм ва илмий кашфиётлар етакчиларини  таништиришни ҳамда мос  равишда дарсликларни янгилашниа зарур вазифалар қаторига киритиб, сўзлбаъзи одамлар  замоннинг ўзгаришини, тамойилларнинг ўзгаришини назарда тутса адолат  инсоф , ва муҳаббат каби тамойиллар ҳеч қачон ўзгармасдин лекин ёзиш ва ифодалаш усуллари каби устки тузилмалар ўзгарувчан деб маълум қилдилар.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари шунингдек Таълим ва тарбияни тубдан ўзгартириш ҳужжатига тўхталиб,  ҳокимият ва расмийларга йўллаган 5 тавсияларида қуйидагича буюрдилар: " биринчидан трансформация ҳужжати тўлдирилиши ва доимий равишда янгилансин", "иккинчидан ўзгаришлар ҳужжатини қатъий қўллаб -қувватлаш ва уни амалга оширишга ёрдам бериш керак", " Уччичидан ҳақиқий ва яхши ҳужжат бўлган ўзгаришлар ва трансформация ҳужжати учун  ҳеч қандай муқобил ёки рақобатчи яратилмасан", " Тўртинчидан, штаб -квартирадан мактабгача  ўзгартириш ҳужжатини амалга ошириш бўйича батафсил йўл харитаси таёрланиб, ҳукумат ва парламент томонидан қўллаб-қувватланиши зарур",   “ бешинчидан  йўл харитасида ўлчаш мумкин бўлган кўрсаткичлар белгиланиши керак ва улар асосида ҳужжуаларни амалга оширишнинг бориши доимий назоратда бўлиши зарур.

Ёрлиқ