май 07, 2023 15:25 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Олий мажлис қонунчилик палатаси раиси Машҳаддаги Имом Ризо /а/ зиёратгоҳини зиёрат қилди
    Ўзбекистон Олий мажлис қонунчилик палатаси раиси Машҳаддаги Имом Ризо /а/ зиёратгоҳини зиёрат қилди

Бугун Машҳад шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Олий мажлис қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов бу шаҳардаги Имом Ризо/а/нинг муқаддас зиёратгоҳига бориб бу зиёратгоҳ музейи билан яқиндан танишди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон Олий мажлиси қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов ўзи билан келган делегация билан бирга дастлаб Имом Ризо/а/нинг зиёртгоҳини зиёрит қилиб бу ташриф жараёнида  бу зиёратгоҳ музейининг нафис Қуръонлари ҳақида маълумот олди.

Нуриддинжон Исмоилов  шунингдек Остони Қудси Разавий /Имом Ризо /а/ зиёратгоҳи/ Қуръон музейига эсдалик совғасини топширди. Кейин ўзбекистонлик делегация Имом Ризо зиёратггоҳининг гилам музейига ташриф буюриб  музей йўлбошчиси томнидан бу музейда гиламдўзликларнинг тарихий даври, дизайн ва тури, гиламдўсзик ва ип бўйяш билан таништирилди.

Ўзбекистон Олий мажлис қонунчилик палатаси спикери бундан ташқари Остон Қудс Разавий музейнинг фотокўргазмаси ва бошқа қисмлари билан ҳам танишди.

Нуриддинон Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси  Гавҳаршод жомеъ масжидини зиёрат қилиш чоғида Темурийлар даврига оид тарихий масжиднинг қурилиш даври ва тарихи ҳақида маълумот олди.

Ёрлиқ