май 08, 2023 11:55 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий : Эрон Ислом республикасининг минтақавий дипломатиясини кенгайиши томонлар учун мувафаққият стратегиясидир
    Генерал Боқирий : Эрон Ислом республикасининг минтақавий дипломатиясини кенгайиши томонлар учун мувафаққият стратегиясидир

Эрон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Эроннинг минтақа давлатлари билан минтақавий диплмоатиясини кенгайтириши аслида барча томонлар мувафаққиятининг стратегиясидир деб айтди.

Эрон Ислом Республикаси Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий  Эрон Ислом республиксининг Уммондаги элчихонасига ташриф буюриб, элчи Али Нажафий ва бу элчихонанинг ходимлари билан учрашиб мулоқот қилди.

Генерал Боқирий уммонлик ҳамкасбининг таклифга биноан Масқатга борган.

Эрон Ислом республикаси қуролли кучлари бош штаби бошлиғи,  Эроннинг Масқатдаги элчихонаси ходимлари билан суҳбатда турли ўлчамдаги мувафаққиятлар бу дипломатик мажмуанинг барча ходимларининг ижоди натижаси бўлиб, Эроннинг бу муҳим минтақада тан олиниши даражасни оширишда унинг ўз навбатида салмоқли ҳиссаси бор  деб таъкидлади.

Эрон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи шунингдек минтақавий ва мудофаа дипломатиясининг ривожланиши ва кенгайшии дунё дипломатиясининг муҳим кўрсатмаларидан бири бўлиб, Эроннинг минтақа мамлакатлари билан минтақавий дипломатиясини кенгайтириш аслида ғалаба қозониш стратегияси ҳисобланади деб  қўшимча қилди.

Генерал Муҳаммад Боқирий минтақа мамлакталарнинг ҳамкорлиги билан минтақа хавфсизлигини таъминлаш зарурлигини таъкидладаб, бугунги кунда минтақа хавфсизлиги минтақа давлатларининг бир-бири билан умумий манфаатларга, жамоавий ва минтақавий хавфсизликка асосланган конструктив ҳамкоррлиги ва дўстона муносабатларига боғлиқ бўлиб, бунга минтақадан ташқари мамлакталарнинг иштирокисиз ва аралашувисиз эширишилади деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ