АҚШнинг Гарвард университетида иккинчи эронлик аёл йирик муваффақиятга эришди
Истеъдодли эронлик математик аёл Тино Туркмон эронлик машҳур математик Марям Мирзохонийдан кейинги иккинчи эронлик аёл сифатида АҚШдаги Гарвард университети соф математика соҳаси бўйича докторлик даражасини олишга муваффақ бўлди.
Эрон телерадиокомпанияснинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича жорий 2013-йилда 54-Жаҳон математика олимпиадасида дунёнинг иккинчи энг яхши математик аёли бўлган Тино Туркмон яқинда профессор Кертис Макмуллен (Fields медали совриндори) раҳбарлигида диссертациясини ҳимоя қилди.
Тино Туркмон гиперболик юзалардаги геодезик оқимарга бағишланган номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.
Геометрия ва динамикани тушуниш ва ўранишга катта қизиқиши бўлган бу эронлик математик аёл 2017-йилда Теҳрон шаҳридаги Санъатий Шариф технология университида математика йўналиши бўйича бакалавр даражасини битириб ўша ийли Гарвард университетининг математика бўйича PhD дастурига тўғридан-тўғри қабул қилинганди.
Тино Туркмон 2012 йилда Эроннинг математика олимпиадасининг олтин медалини, 2013 йилда эса Жаҳон математика олимпиадасининг кумуш медалга ҳам сазовор бўланди. У миллий олтин медали ва бронза медали билан бирга 2015 йилги халқаро математика мусобақасининг олтин медалига ҳам эгадир.
Эроннинг Санъатий Шариф технология университети ҳисоботига асосан, бу математик эса эронлик Фаршед Жамшидий, (1980), Пирўз Вакилий (1988), Марям Мирзохоний (2004) ва Али Акбар Доимий (2014) дан кейин Гарвард универстетида докторлик даражасини олишга муваффақ бўлган 5 чи эронлик ҳисобланади.