май 15, 2023 19:23 Asia/Tashkent
  • Адмирал Эроний: Эрон, Хитой ва Россия ўртасида ўтказилган қўшма машғулот умумий душман учун муҳим сигнални ўз ичига олди
    Адмирал Эроний: Эрон, Хитой ва Россия ўртасида ўтказилган қўшма машғулот умумий душман учун муҳим сигнални ўз ичига олди

 Эрон Ислом Республикаси Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони россиялик ҳамкасби билан учрашувда таъкидлади:Эрон, Хитой ва Россия ўртасида ўтказилган қўшма машғулот умумий душман учун муҳим сигнални ўз ичига олди.

Россия ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони адмирал Николай Юменов бугун (душанба) ушбу кучлар қароргоҳида Эрон Ислом Республикаси денгиз флоти қўмондони адмирал Шаҳрам Эроний билан учрашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бу учрашувда эронлик адмирал душман Эрон, Хитой ва Россияни учбурчакка жалб қилишга уринмоқда, токи биз керакли ҳамкорликка эриша олмаймиз.

Ана шундай саьй-ҳаракатларга қарамай, бизда яхши ҳамкорлик ва ҳаракатлар бўлди, бу алоқа ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур.

Адмирал Эроний қўшма қўмита тузиш зарурлигини таькидлаб, турли соҳаларда, хусусан, таьлим ва техник соҳаларда кўпроқ ҳамкорликни таькидлади.

Ушбу учрашувнинг давомида адмирал Николай Юменов ҳам шундай деди:Умид қиламанки, бу сафар икки давлат денгиз флоти муносабатларини янада яхшилайди.

Россия Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони икки давлат ҳарбий-денгиз кучлари ўртасидаги муносабатлар ва икки куч ўртасидаги яхши ҳамкорлик муҳимлигини таькидлади:Шу нуқтада тўхтаб қолмаслигимиз керак, балки муносабатларимизни кундан-кунга яхшилашимиз керак.

Ёрлиқ