Тожикистон олий мартабали тижорий делегацияси Машҳадга ташриф буюрди
(last modified Mon, 15 May 2023 15:28:54 GMT )
май 15, 2023 20:28 Asia/Tashkent
  • Тожикистон олий мартабали тижорий делегацияси Машҳадга ташриф буюрди
    Тожикистон олий мартабали тижорий делегацияси Машҳадга ташриф буюрди

Тожикистон иқтисодий ва тижорат фаолларидан иборат юқори мартабали делегация Хуросон Разавий вилояти ҳокимияти билан савдо ҳамкорликни кенгайтириш борасида фикр алмашиш мақсадида ушбу вилоят маркази Машҳадга келди.

ИРНА хабарига кўра, Хуросон Разавий вилоятининг иқтисодий масалалар бўйича координатори ўринбосари Абулфазл Чамандий журналистларга берган интервюсида:Хатлон губернатори Тожикистоннинг 31 кишилик ишбилармон делегациясига Машҳадга сафарда ҳамроҳлик қилмоқда.

Чамандий қўшимча қилди:Тожикистон ишбилармонлар делегациясининг Машҳадга сафари Хуросон Разавий губернаторининг аввалги таклифига биноан ва вилоятнинг иқтисодий имкониятлари билан таништириш мақсадида амалга оширилган.

Хуросон Разавий губернатори билан учрашиш ва Савдо-саноат палатасида вилоят ишбилармонлари билан қўшма иқтисодий учрашувда иштирок этиш Тожикистон ишбилармон делегациясининг чоршанба куни Машҳадга сафари режаларидан биридир.

Тожикистон Марказий Осиёдаги тоғли ва денгизга чиқиш имкони бўлмаган давлат бўлиб, тахминан 9 миллион киши истиқомат қилади ва 143 100 квадрат километр майдонга эга.

Бу давлат жанубдан Афғонистон, ғарбдан Ўзбекистон, шимолдан Қирғизистон ва шарқдан Хитой билан чегарадош. Ширинликлар, бўёқлар, писта, семент, алюминий оксиди, дори-дармон, қуш тухумлари, печене маҳсулотлари, шунингдек, техник ва муҳандислик хизматлари Эрон Ислом Республикасининг Тожикистонга экспорт қилинадиган энг муҳим маҳсулотлари қаторига киради.