май 21, 2023 19:45 Asia/Tashkent
  • Раисий: ҳукумат Ислом Инқилоби раҳбарининг мусулмон ва қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича кўрсатмаларини бажариши керак
    Раисий: ҳукумат Ислом Инқилоби раҳбарининг мусулмон ва қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича кўрсатмаларини бажариши керак

Эрон президенти Иброҳим Раисий Ислом Инқилоби оилй раҳнамосининг элчилар ва Эрон ТИВ расмийлари билан учрашувидаги баёнотларига тўхталиб, барча муассасаларининг Эроннинг мусулмон, қўшни ва ҳамжиҳат давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини таъкидлади.

Эслатиб ўтаимз, Ислом Инқилоби раҳбари девони ахборот базасига кўра, Оятуллоҳ Хоманаий кеча (шанба) Эрон ТИВ расмийлари ва Эрон Ислом Республикаси элчилари билан бўлиб ўтган учрашувда ҳар қанча узоқда бўлмсин ислом давлатлари билан мулоқот қилиш сиёсати, шунингдек, ҳамфикр ва ҳамроҳ мамлакатлар билан мулоқот қилиш сиёсати муҳим аҳамиятга эгадеб ҳисобладилар ва Бугунги кунда жаҳоннинг айрим йирик ва муҳим давлатларининг Эрон Ислом Республикаси билан халқаро сиёсатнинг айрим оқимлари ва асосий йўналишларида ҳамкорлиги ва ҳамжиҳатлиги мисли кўрилмаган ҳодиса бўлиб, бу имкониятни қадрлаб, бу давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашимиз керак деб  қўшимча қилдилар.

Эрон Ислом республикаси президенти бугун ҳукумат ҳайъати йиғилишида Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаийнинг Эрон ТИВ расмийлари ва эчлилари билан мулоқотларидаги баёнотларига  тўхталиб Эроннинг қўшни ва мусулмон давлатлар билан алоқалари ва  ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш зарурлиги ҳақида гапирар экан, нафақат Эрон ТИВ балки барча ижро этувчи оранлар хам бу масалалар билан жиддий шуғулланиши керак деб эълон қилди.

Иброҳим Раисий шунингдек сўнгги икки йилда мақсадли давлатлар билан алоқалар сезиларли даражада ошган бўлса-да, аммо мавжум имкониятни  ҳисобга олсак уларни ҳозирги даражадан ҳам яхшилаш мумкин деб изоҳлади.

Эрон Ислом Республикаси президенти нутқининг бошқа қисмида Эрон ҳарбий -денгиз кучларининг ер шарини айланиб чиқишдаги ҳарбий амалиётлари шарафли ва фахрли эканилиги таърифлаб, Эрон армиясининг бу ҳаракати ва юутуғи Эрон Ислом Республикаси ҳарбий-денгиз флоти ва қуролли кучларининг нуфузи ва қудратига ишора бўлиб қадрлашга сазовор деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ