май 20, 2023 15:55 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби муаззам раҳбари: Хорижий қўллар Эрон ва унинг қўшнилари ўртасида муаммо яратишда фаол
    Ислом Инқилоби муаззам раҳбари: Хорижий қўллар Эрон ва унинг қўшнилари ўртасида муаммо яратишда фаол

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Эроннинг кўп ва баьзан муҳим ва нуфузли давлатлар билан узоқ чегараларига тўхталиб, шундай дедилар:Эрон ва унинг қўшнилари ўртасида муаммо яратишда хорижий қўллар фаол ва бу сиёсатнинг амалга ошишига йўл қўймаслик керак.

Ислом Инқилоби раҳбари девони ахборот базасига кўра, Оятуллоҳ Хоманаий бугун (шанба) Эрон ТИВ расмийлари ва Эрон Ислом Республикаси элчилари билан бўлиб ўтган учрашувда ҳар қанча узоқда бўлмсин ислом давлатлари билан мулоқот қилиш сиёсати, шунингдек, ҳамфикр ва ҳамроҳ мамлакатлар билан мулоқот қилиш сиёсати муҳим аҳамиятга эгадеб ҳисобладилар ва улар қўшимча қилдилар:Бугунги кунда жаҳоннинг айрим йирик ва муҳим давлатларининг Эрон Ислом Республикаси билан халқаро сиёсатнинг айрим оқимлари ва асосий йўналишларида ҳамкорлиги ва ҳамжиҳатлиги мисли кўрилмаган ҳодиса бўлиб, бу имкониятни қадрлаб, бу давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашимиз керак.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари элчилар йиғилишида ҳозирги дунё тартибидаги ўзгаришлар масаласига тўхталиб, бу масаланинг жаҳон адабиётида тез-тез такрорланиб туриши ҳақида шундай дедилар:Дунё тартибининг эволюцияси узоқ давом этадиган ва кутилмаган ҳодисалар таъсирида бўлган юқори ва қуига ҳаракатланувчан жараён бўлиб, турли мамлакатларда унга қарама-қарши фикрлар ва турлича ёндашувлар мавжуд.

Ҳазрати Оятуллоҳ Хоманаий муваффақиятли ташқи сиёсат мезонлари ва кўрсаткичларини ҳам тушунтириб бердилар, “иззат” – тиланчилик дипломатиясини инкор этиш ва ундан қочиш демакдир, “ҳикмат” – оқилона ва ҳисобланган ўзаро алоқалар ва фаолиятлар, “маслаҳат” эса қийин тўсиқларни четлаб ўтиш учун мослашувчанликни Эрон дипломатиясидаги учта асосий калит сўз сифатида билдирадилар.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари қарши томонларга ишончсизликни “ҳикмат” тушунчаси сифатида санаб ўтдилар ва шундай дедилар:Албатта, сиёсат оламидаги ҳар бир сўзни ёлғон деб ҳисобламаслик керак; Чунки ҳалол ва мақбул сўзлар бор, лекин ҳамма сўзларга ҳам ишонмаслик керак.

Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий муваффақиятли ва иззатли ташқи сиёсатни таьрифлар экан, 6 қоидани ҳам эслатиб ўтганлар: “Мамлакатнинг турли масалаларга ёндашувлари мантиқини ишончли тушунтира олиш”, “дунёдаги турли сиёсий-иқтисодий ҳодисалар, воқеалар ва жараёнларда самарали ва йўналтирувчи иштирок этиш,  "Эронга қарши таҳдидли қарорлар ва сиёсатларни тузатиш ва камайтириш", "Хавфли марказларни заифлаштириш", "Ерон билан иттифоқчи ҳукуматлар ва гуруҳларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш" ва ""Минтақавий ва глобал қарорлар ва ҳаракатларда яширин қатламларни аниқлаш қобилияти".

Ёрлиқ