май 23, 2023 10:03 Asia/Tashkent
  • Мердека саройида Индонезия Президенти иброҳим раисийни расмий кутиб олди
    Мердека саройида Индонезия Президенти иброҳим раисийни расмий кутиб олди

Индонезия Президенти Эрон Ислом Республикаси Президентини ушбу мамлакат президентлик саройида кутиб олди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Индонезия Президенти Жоко Видодо юқори мартабали иқтисодий ва сиёсий делегация бошчилигида Индонезияга ташриф буюрган Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисийни Мердека саройида расман кутиб олди.

Расмий кутиб олиш маросимида Эрон ва Индонезия Президентлари эсдалик суратга тушгач, икки давлат ўртасидаги тинчлик ва дўстлик белгиси сифатида Индонезия Президент саройи майдонига кўчатлар ўтқаздилар.

Эрон Ислом Республикаси Президентини кутиб олиш маросимидан сўнг дарҳол Мердека саройи айвонида Эрон ва Индонезия президентларининг шахсий суҳбати бўлиб ўтди ва олий мартабали делегацияларнинг икки томонлама музокаралари ҳам бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувдан сўнг Эрон ва Индонезия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим ҳужжатлари икки давлат расмийлари томонидан имзоланади.

Ёрлиқ