Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий: Хуррамшаҳрни озод қилиши буюк ва нодир қаҳрамонлик эди
(last modified Wed, 24 May 2023 08:16:35 GMT )
май 24, 2023 13:16 Asia/Tashkent
  • Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий: Хуррамшаҳрни озод қилиши буюк ва нодир қаҳрамонлик эди
    Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий: Хуррамшаҳрни озод қилиши буюк ва нодир қаҳрамонлик эди

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари ўз сўзларида Хуррамшаҳрининг озод этилиши ҳақидаги буюк достон ҳақиқат ҳам буюк қаҳрамонлик эди деб айтдилар.

khamenei.ir  сайтининг хабар қилишича бугун Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Хуррамшаҳр озод қилинганининг йиллиги билан бир вақтда Эрон парламентининг 11-сессияси вакиллари билан учрашиб, Хуррамшаҳрнинг озод этилдиши  муъжизавий ҳодиса эди деб таъкидладилар.

Ислом Инқилоби муззам раҳбари барча қарашларни ўзига тортадиган Хуррамшаҳрни озод қилинганлигининг буюк достонини эслатиб, Хуррамшаҳрни озод этилишига сабаб бўлган  "Байтулмуқаддас" амалиёти ҳарбий университетларида  ўқитилиши керак бўлган ташаббуслар ва фидоийликлар амалиёти ҳисобланади деб эълон қилдилар.

Ислом Инқилоби раҳбари шунингдек агар парламент вакиллари ўз шаҳрида сайловолди таблиғотлар ва ташвиқотлари олиб бориш ва халқи билан  бемалол суҳбатлашиши имконига эга бўлсалар, бу 8 йиллик муқаддас мудофаа давомида кўрсталиган фидоийлик, ташаббуслар , том маънода шаҳидлик ва қаҳрамонлик туфайлидир деб қўшимча қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бугун Имом Хумайний /р.а/ номидаги ҳусейнияда Эрон парламентининг 11-сессияси вакиллари билан учрашди.

Бу хабар тафсилотлари Ислом Инқилоби Раҳари девони ахборот базасидан олингаидан кейин эълон этилади.