май 28, 2023 16:41 Asia/Tashkent
  • Уммон қироли Эронга келди
    Уммон қироли Эронга келди

Эрон Ислом республикаси президентининг расмий таклифига биноан, бугун Уммон мамлакати султони Теҳронга ташриф буюрди.

Эрон телерадиокомпанясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча бугун Уммон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол-Саъид Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисийнинг расмий таклифига биноан икки кунлик сафар билан Эронга келди ва уни эронлик расмийлар кутиб олдилар.

Бу сафар амалдаги Уммон султонининг Эронга илк расмий сафаридир.

Ташриф давовида Уммон султонига бир қатор юқори мартабали сиёсий делегация ҳамроҳлик қилмоқда.

Уммон қироли Ҳайсам бин Ториқ Ол Саъид Теҳронда Эроннинг юқори мартабали расмийлари билан учрашиши кутилмоқда.

Ёрлиқ